Latest news

09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  0 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  4 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  8 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин" News

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин"

Шарҳловчи ва спорт журналисти Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳақида фикр билдирди.

"Бошқа мураббийлар жамоатчиликка қилаётган ишлари бўйича ҳисобот берар эди, Катанецда эса бунақа эмас экан. Балки бу ҳам тўғридир. Битта турнирдан сўнг хулоса қилиб қўйишни хоҳламайман. Балки у ҳозир тўғри йўлдадир, буни исботлай олар балки. Яқинда Синиша Михайлович оламдан ўтди, "Болонья"да ишлаган мураббий. Футболчилар мураббий учун ўйнашди жойи келганда. Мураббий zoom орқали кўрсатмалар бериб турди.

Барибир ҳолатни ичидан билиш керак. Балки футболчилардан ҳам "тортолмайди бу" деган гаплар чиқар. Агар соғлик ҳақида қайғурадиган бўлса, Катанец ҳам ўзини мажбурлаб ишламаса керак. Жойи келса, "тайёрмасман" деб ўзи ҳам айтса керак. Бирданига "чопвормаслик" керак.

Яна бир нарса, турнирга яқин кетма кет жароҳатлар бўлди. Катанецнинг режаларини бузиб юборди барибир. Балки унинг бизга кўрсатмоқчи бўлган бошқа футболи бўлиши мумкиндир. Ҳозир мажбурликдан кимларнидир туширди ва турнир вақтида ҳам жароҳатлар давом этаверди. У мажбурликдан экспериментлар қилди, ишонмайдиган футболчиларига ишонишга тўғри келди. Схемалар ўзгариб кетди.

Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйинимиз бўлди. Балки шунақа футболни 90 дақиқа ўйнайдиган қилиб жорий қилар. Имкон бериш керак ҳали", – дейди Ҳасан Турдиалиев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика