Latest news

11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  0 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  4 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  41 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  12 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  4

Эрон — АҚШ! Учинчи турнинг энг шиддатли баҳси учун превью News

Эрон — АҚШ! Учинчи турнинг энг шиддатли баҳси учун превью

Эрон терма жамоаси 1-турдаги дахшатли мағлубиятдан сўнг иккинчи турда сўнгги дақиқаларда урилган голлари эвазига Уэльсни таслим этди.

АҚШ эса турнирнинг ҳар икки баҳсида ҳам дуранг қайд этди. Бугунги баҳс ғолиби кейинги босқичга чиқиши аниқ. Бу баҳс сўнгги турнирнинг энг шиддатли жанги бўлади. Эрон — АҚШ! Икки душман жамоаларнинг ўзаро футбол баҳси турдаги ҳар қандай номдор ўйинлардан ҳам каттароқ афишага эга.

Эрон яхши ҳимояланади ва керакли вақтда гол уришни билади

Эрон плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга, бунинг учун улар битта яхши ўйин кўрсатиб беришса етарли. Бу ўйиндаги ғалаба Саудия Арабистонининг Аргентинани таслим этганидек ҳукумат ва миллат учун байрам бўлиши аниқ. Эроннинг асосий вазифаси ўз услубида яхши ҳимояланиш ва керакли вазиятда имкониятдан фойдаланишдан иборат. Осиё вакилларининг биринчи гол ўтказиб юбориши ўзи учун катта минус бўлади. Жамоа биринчи голдан сўнг сочилиб кетиши мумкин, бунга уларнинг Англия билан ўйинида гувоҳ бўлдик.

Эрон етакчиси Алиризо Жаҳонбахш бугунги ўйинда иштирок этмайди

Терма жамоа етакчиси Алиризо Жаҳонбахш бугунги баҳсни ўтказиб юборади. У аввалги учрашувларда сариқ карточка олди ва бугунги учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу эса эронликларнинг ҳужумига қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Эронинг бугунги асосийси вазифаси – АҚШга мағлуб бўлмаслик. Шу ҳолатда ҳам улар кейинги босқичга чиқишлари мумкин, бунинг учун иккинчи ўйинда англияликлар мағлуб бўлмаса бўлгани. Алиризо йўқлигига қарамасдан, Кейрушда ҳужум борасида анча яхши вариантлар бор. Тареми ва Азмун бу жаҳон чемпионатида анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.

АҚШ дастлабки иккита учрашувда рақибга мослашган ҳолда яхши ҳаракат қилишлари мумкинлигини кўрсатиб беришди

Уэльсга қарши ўйининг дастлабки дақиқаларда америкаликлар анча қийинчиликка учрашди, бироқ кейин улар рақибнинг ўйинига мослашди ва сал қолса уч очкога эга бўлишлари мумкин эди. Уларнинг ўйинчилари жуда кучли кўринмаслиги мумкин, бироқ уларда бутун бир жамоа бор ва бундан АҚШ вакиллари яхши фойдаланишмоқда. Иккинчи турда эса океан орти вакиллари тўпни тўлиқ инглизларга топширди, бироқ юқори прессинг эвазига рақибларини ўз жарима майдонларига ҳам яқинлаштирилмади. Ҳар икки баҳсда ҳам америкаликлар рақибларининг ҳужумларини бартараф этишни уддалашди ва уларнинг ўйинларига тушиб олишди. Бироқ учинчи турда АҚШ иккинчи рақамли бўлиб ҳаракат қила олмайди. Уларга ғалаба керак ва шу сабабли энди улар ҳужум қилишади ва энди эронликлар АҚШнинг аввалги иккита ўйиндаги ҳаракатларини кўрсатиб бериши мумкин.

АҚШнинг юлдузларидан бири Жованни Рейна бош мураббий билан келиша олмаяпти

Жованни Рейна анча йиллардан бери зўр даражада ўйин кўрсатиб бермоқда. Бироқ ЖЧ пайтида у атиги саккиз дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу ҳолатни ҳаттоки унинг жамоадошлари ҳам тушунмаяпти. Улар Жованни Рейна билан ўйнашни исташмоқда, бироқ барчасини мураббий ҳал қилади. Биринчи ўйиндан сўнг АҚШ бош мураббийи Жованнининг жароҳати борлиги ҳақида гапирди, бироқ буни футболчи тасдиқламади. Кейинги турда ҳам Рейна “бонкада” қолди. Катта эҳтимол билан учинчи турда ҳам у асосий таркибда майдонга тушмайди.

Жамоаларнинг бугунги ўйинга эҳтимолий таркиблари:

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика