Latest news

14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  0 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  6 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  13 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  20 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  16

Эрон. 25-тур. "Персеполис" ғалаба қозонди, "Сепахон"да дуранг News

Эрон. 25-тур. "Персеполис" ғалаба қозонди, "Сепахон"да дуранг

Эрон чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Александр Лобанов ҳаракат қилаётган "Персеполис" жамоаси бу сафар "Малаван" клуби меҳмони бўлди. Ўйинда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Лобанов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Ўтган турда "Персеполис" посбони Саша Макони қизил карточка олиб майдонни тарк этганида унинг ўрнига Лобанов туширилган эди. "Персеполис" 25та ўйиндан сўнг 45 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Биринчи ўриндаги Хузистоннинг "Истиқлол" ҳисобида 46 очко бор.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби Теҳронда "Истиқлол" клуби меҳмони бўлди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Фозил учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. "Сепахон" айни пайтда 21 очко билан 11-поғонада бормоқда.


Эрон чемпионати, 25-тур.

"Малаван" - "Персеполис" 1:2
Голлар:
Рафкхаеи 10 пенальти - Бенгтсон 7 пенальти, Камябиниа 90.

"Истиқлол Теҳрон" - "Сепахон" 0:0

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика