Latest news

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  2 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  8 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

Эрматов ва унинг жамоасининг реформасига вақт керак, фақат... News

Эрматов ва унинг жамоасининг реформасига вақт керак, фақат...

Ўзбекистон - Австралия учрашувидан кейин сайтимизда Эрматовга мурожаат эълон қилинди. Сайт вакилларининг йиғилиб қолган саволлари, таклиф сифатида берилди. Аммо кўп ўтмай, бу хабарни ўчириб туришга мажбур бўлдик.

Буни биров илтимос қилганлиги учун эмас, ўқувчилар томонидан нотўғри талқин қилина бошлаганидан. Умид Аҳмаджонов ЎФА постига келганида камида 6 ой вақт бериш кераклигини такидлаган эди. Эрматов келганига ҳали кўп бўлмади. Аслини олганда Аҳмаджоновни ЎФАга келганида бажарган кўплаб ишлари яхши кетаётган эди. Кейин у МОҚ президенти бўлгач, ЎФАдан бир мунча четланиб қолди. Натижада ташкилот бошсиз чавандозга ўҳшаб қолди. Бугун МТЖ ва ОТЖ Аҳмаджонов томонидан қўйилган мураббий эвазига натижага эриша олмади. Лекин бу билан уни айблаб бўлмайди. Бугун ўша мураббийлар Эрматов бошқарувга келганида ҳам фаолиятини давом эттирдилар ва натижага эриша олмади. Агар бу ғалаба Эрматов даврида келганида, ҳеч ким унутмасди бу мураббийларни Аҳмаджонов олиб келганига. Эрматов эса уларни олиб ташлашга таваккал қила олмади, вақт оз қолганди. Қисқаси бу гапларни давом эттиришдан айни пайтда фойдаси йўқ, ишонинг. Сўкиниш ва бошқа нарсаларни ҳам фойдаси йўқ.


Лекин биз битта нарсани унутиб қўймоқдамиз. Структура учун сифатли мутахассисларни тарбияламагунимизча ҳеч нимани фойдаси йўқ. Усмонов, Аҳмаджонов ва Эрматов давридаги асосий иш бажарувчилар, ўша-ўша, мана муаммо қаерда. Ҳар бир раҳбарни ўзи билан келадиган ишончли вакиллари бўлади, лекин тан олайлик, улар ўша раҳбарнинг чизган чизиғидан чиқмайди. Ўзи билан янгилик олиб келмаган шу пайтгача, бунга кўникиб қолганмиз. ЎФА томонидан ташкил қилинадиган соҳа бўйича мутахассислар йиғилишида, клублар томонидан ҳамон матбуот котибини келиши йўқ бўлмади. Кулгулиси, номини айтмай қўя қолай, бухгалтерларини юборган клуб бўлди, яқиндаги ФИФА семинарига. Аслида футбол атрофидаги муаммоларимиз тиқилиб ётибди.


Бельгия федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўладиган бўлса, нари борса 3-4 нафар янги кадр келади. Эскилари фаолиятида давом этадилар. Чунки улар федерация томонидан ишлаб чиқилган механизм бўйича фаолият олиб борадилар, раҳбариятга қараб эмас. Шунинг учун нима қилиш керак? Аввало бизда "костяк"ни шакиллантириб олиш лозим. Эртага қайси раҳбар келмасин, ўша раҳбар билан ҳам футбол ривожи бўйича ишлаши керак. Бугунги кунда ЎФАда ҳам, ПФЛда ҳам аксар бўлим вакиллари адашиб келиб қолганликлари сир эмас. Аксар мутахассислар эса янги ЎФА учун эскирган. Мутахассис тайёрлаш жуда қийин иш. Футболда ҳамма нарса ихтиро қилиб бўлинган деганлар адашишади. Футболда 2та нарса ҳеч қачон ўзгармаган. Булар 11х11га тўп билан ўйнаш. Майдон "размерлари" ҳам ўзгариб туради. Футболнинг турига қараб дарвоза хажмлари. Лекин жуда кўплаб нарсалар, иш услублари, механизмлар доимий равишда мукаммаллаштириб турилади. Биздаги асосий муаммо эса, футболда ҳамма нарса ихтиро қилиб бўлинган қабилада иш олиб бориш. Янгилик яратишлар йўқ. Янгилик яратаётганларни эса "қариялар" ўз эски ишларини мақташ орқали, янгиликка қарши чиқишади. 2002 йил Агармуродов олиб кирган 4-4-2 тактикаси, қўрқоқларча, 4-1-4-1га айланиб бўлганига ҳам йиллар бўлди. Италияга эса бу услуб 1980 йилларда келган эди. Ҳамма ерда такомиллашиш жараёнини кўрамиз, фақат бизда эмас. Буни 1-2 киши ўзгартира олмайди, ҳамма исташи керак ўзгаришларни.



Эрматов ҳозирча бирон ерда чиқиш қилмади, шошмаяпти. Баланд парвоз гапларни гапиришдан аввал, эртага шу нарса амалга ошмай қолса уялиб қолмаслик учун ҳам индамаяпти. Ўз фаолиятимдан келиб чиқиб, бир кунда 150 000 киши ўқийдиган сайт эгаси сифатида, бирон маротаба интервью бермайман (яқинда Хайрулла Холиқов билан катта интервью тайёрлашга қарор қилганмиз). Қилаётган ишларимни, костюм шим кийиб, расмлар орқали чиқиш қилмайман. Керак эмас нарсалар. Эртага халқ талаб қилади, қани кариллаган ишларинг махсулоти деб. Эрматов ҳакамлик даврида ҳам кўп ҳам ОАВга чиқишни истамас эди. Интервьюлар жуда кам берган. Лекин бу иш қилинмаяпти дегани эмас. Яна бир бор такрорлайман, Аҳмаджонов билан ярим йил мазза қилиб ишлаганман, аммо эски тизим уни ҳам ўзига бўйсундиришга куч топа олди. 


Айни пайтда Равшан Эрматов олдида жуда қийин вазифа турибди. Кадрлар сиёсатини тўғри йўлга қўйиб олиш. Футболни бугунги кунга келиб қолишига фақат бир кишини сабаб қилиб кўрсатиб бўлмайди. Структурада фаолият олиб бораётган, битта ишни бажариш учун ўнлаб мажлислар керак бўлган кадрлар бўйича якуний қарорга келиш керак. Чунки ҳеч қачон катта мағлубиятлар олдида улар танқид остида қолмайди, жавобгар мураббий ва раҳбар бўлади. Бизда мураббийларни мана шундай тартибда келиб қолишига ҳам асли сабаб кадрлар тизимини сифатсиз иш олиб боришида. Нима учун Ўзбекистонда топ мураббийлар йўқ? Топ деганда, ҳориж талабида бўлган назарда тутилаяпти. Бугун фақат Бабаян ўзи учун Хитой эшикларини очди. Қурбон Бердиев неча йиллар давомида "Рубин" шохсупасида юрди. Бизда нима учун йўқ? Чунки тизим тўғри эмас. Истеъдодли мураббийлар кўп, лекин уларни ТОП ҳолатга олиб чиқадиган сиёсат мавжуд эмас. 


Эрматов бугун асосий эътиборни кадрларга қаратаяпти. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидан натижаларни олиб ташлаяпти. Азамат Абдураимов таркибидан Эрматов келгач жуда кўплаб ёши катта футболчилар олиб ташланди. Мана шунинг учун ҳам жамоа Минскда 8та жамоа ичида, 8-ўринни қўлга киритди. Бу ерда мураббий фактори ҳам йўқ эмас. 2006 йилда тузилган янги терма жамоада Сервер Жепаров ўзи учун рўйхат қилди ва буларнинг барини текшириб олди. 5 нафар ёши катта футболчи чиқди, уларга жавоб берилди. Эрматов билиб турибди, эртага бунинг оқибатида ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин. Натижа бўлади, 4 йиллардан кейин. Ўзбекистон Жанубий Корея ва Япония сиёсатига ўтаяпти. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидан натижаларни олиб ташлаш орқали, ОТЖ ва МТЖга сифатли футболчиларни тайёрлаб бориш. Ҳозир ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан натижага эришамиз. Лекин йиллар давомида пул тикилган футболчилар, ОТЖ ва МТЖ остонасида фаолиятини тугатиб турса, бундан нима фойда?


Австралия билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин ким Хитойдаги ғалабани эслади, ҳеч ким! Чунки Хитойдаги Осиё чемпионати ва Жакартадаги Осиё ўйинларида натижа қиламиз деб, биз ҳеч қанақасига кеча якунига етган мусобақага тайёргарлик кўрмадик. Бу биринчи маротаба эмас, доим шундай бўлиб келган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳамма мусобақада ғалаба қозонишни истайди, якунда ҳеч нимага эриша олишмайди. Бу факт! Шунинг учун кейинги 4 йилликдаги турнирга тайёргарликни 1 йил қолганида эмас, бугундан бошлаб тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш керак ва айни пайтда ЎФА шуни ҳаракатида. ЎФА ҳозир ёш бўйича кенг ҳажмдаги ишни олиб боришга тайёрланаяпти. Ҳамма раҳбар ҳам бундай қила олмайди, чунки натижа кўрсатгиси келади. Лекин буни ҳукумат ва халқ ҳам қабул қилиши керак. Тоза ёш билан ҳам натижа қилиш мумкин, лекин бу жуда қийин ва катта меҳнатни талаб қилади. Бунинг учун ҳар бир ҳудудларда ёшлар билан ишлайдиган малакали мураббийлар бўлиши керак. Бизда эса улар жуда-жуда кам! Кейинги тўрт йилликдаги мусобақаларимиз нималардан иборат, булар:


2008 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати

2003 йиллар ўртасида туғилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 

2001 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари


Шу кунгача ҳеч қачон бу ёшдаги терма жамоаларга бугунгидек эътибор қилинмаганди. Биргина 2006 йилларда туғилган футболчиларни селекция қилиш учун 500 нафарга яқин болалар кўрилди. Олдинлари бундай бўлмаган. ЎФА томонидан қилинаётган ишларни, кўринмас томонлари бу. 2008 ва 2010 йиллар учун бу кўрсатгич 2000 нафарга чиқара олсак, мана шу бизнинг ютуғимиз бўлади. 50 нафар боладан танланган 20 киши қайда-ю, 2000 нафардан танланганлар қайда?


Ўзбекистонда футбол тизимми шунчалик парокандаликка учраганки, уни тўғирлаш учун йиллар талаб қилинади. Бельгия, Испания, Голландия, Германияни кўп ўқийман. ўнгланиб олиш учун йиллар керак бўлган. Кўлмакларни денгизга айлантириш учун жуда кўп меҳнат кераклигини, барча соҳаларда биламиз. Пойдевор мукаммал бўлмаган футболда, ҳар бир ўйинда натижага эриша олмаслигимизни аслида ўзимиз ҳам яхши биламиз. Бироқ мағлубият деган аламли ходисадан кейин эхтиросга бериламиз.


Биз ўзимиз учун яхши битта андозага эга Европа мамлакатини танлаб олишимиз керак. ПФЛ ва ЎФА қошидаги истеъдодли 10 нафардан кам бўлмаган мутахассисларни камида 2 ҳафтага юбориш керак. Кўришсин, ўрганишсин. Савол бера оладиган мутахассислар борадиган тадбирлардан келиб, олган жавобларини ЎФА ва ПФЛ структурасида қўллашсин. Мана шунда бироз бўлса ҳам футболга бўлган муносабатларимиз ўзгаради. Энг катта қилишимиз керак бўлган яна битта иш, вилоят футбол ассоциацияларини молиясини ҳал қилиш. Йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган мавзуни ҳам кўтарган Равшан Эрматов бўлади. Бугунга келиб 14та ассоциациянинг 6тасида молиявий муаммо деган нарсага нуқта қўйилди. Йил ўртасига келиб, қолган ҳудудларда ҳам ўзгаришлар бўлиши аниқ.


Мақолам сўнггида бир нарсани илтимос қилишим мумкин, аксар мутахассислардан! Муносиб эмассиз-ку, футболга. Қийнаманг, кетинг, илтимос! Оллох ризқингизни беради, ишонинг. Ўйламанг ишдан бўшасам фарзандим оч қолади деб. Пешонангизга ёзилганини оласиз. Айнан Сизларни деб аслида мухлислар жабр чекаётганини ҳис қилинг. 


Ўзимга келсак, бугун яна Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясида фаолият бошлаганман. Мен ҳеч қачон мансабга интилмаганман. Бирон нарса ёқмаса аризамни ёзаман, кетаман. Чунки мен учун у ер даромад манбаи эмас. Фақат ҳозирги раҳбарият билан ишлаб кўрмоқчиман, агар булар ичидаги биронта нотўғри иш кўрсам, биринчи кетадиган мен бўламан. Бу ишни бир маротаба қилган, иккинчи маротаба ҳам амалга ошира оламан, токи, ўзимга мос тизимни топмагунимча. Ҳозир эса янги раҳбариятга ками 1 йил керак. Аслида эса ҳалол таркиб билан 2024 йилги Осиё чемпионатларида иштирок этиб кўришни истаётган тизимга вақт беришимиз керак. Муҳими, ҳозирча истак бор!


Кейин ўқувчилардан, "интригани" севадиган мутахассислардан бир илтимосим бор, мени ёзадиганларимни Диёрга, Диёрни ёзадиганларини менга алоқаси йўқлигини ва ниҳоят тушунинг. Икки оила ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлиб қолманглар деб қоламан.


Тез кунда, зарарли одатларимиз ҳақидаги биринчи видео блогимни эътиборингизга тақдим қиламан. Бу ҳақда телеграмдаги КАНАЛИМ орқали билиб оласиз - @Nadirkhuja


Сизларни чексиз ҳурмат қилувчи, Нодирхўжа Юлдашев!

Rating: -70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика