Latest news

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин News

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин

Бугун ЖЧ-2018да биз кутган кун келди. Яъни, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия баҳсини бошқаради.


Бу ўйин Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 10-учрашув бўлади. Бунгача жами тўққизта ўйинда ҳакамлик қилган Эрматов ЖЧ-2010да бешта, ЖЧ-2014да эса тўртта ўйинни бошқарган.

1-турда Аргентина Исландия 1:1 ўйнади, Хорватия эса Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви анча қизиқ кечса керак. Бундан ташқари, мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошқариб бориши ўйинга бўлган қизиқишни икки карра оширади.

Жаҳон чемпионатларидаги дебютини 2010 йил бошлаган Эрматов ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда энг ёш ҳакам бўлганди. Шунга қарамай, ФИФА унга катта ишонч билдириб бешта ўйинни топширган. Ва айтиш мумкинки, ҳамюртимиз жиддий хатоларга йўл қўймасдан барча ўйинларни юқори савияда ўтказа олганди.

Келинг, шу ўринда 2010 йил Эрматов бошқарган ўйинларни ёдга олсак.

ЖАР - Мексика 1:1 (Очилиш ўйини, гуруҳ босқичи)
Англия - Жазоир 0:0 (гуруҳ босқичи)
Греция - Аргентина 0:2 (гуруҳ босқичи)
Аргентина - Германия 0:4 (чорак финал)
Уругвай - Голландия 2:3 (ярим финал)

Кўриб турганингиздек, Эрматов ЖЧ-2010да Аргентина терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда Равшан Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Рафаэль Илясов ёрдам берганди.

Орадан тўрт йил ўтиб Бразилияда ўтган мундиалда Эрматов бошчилигидаги ҳамкамлар бригадаси яна тўртта ўйинни бошқаришади. Учта гуруҳ ўйини ва битта чорак финал баҳси.

2014 йил Эрматов бошқарган ўйинлар: 

Швейцария - Эквадор 2:1 (гуруҳ босқичи)
Хорватия - Мексика 1:3 (гуруҳ босқичи)
АҚШ - Германия 0:1 (гуруҳ босқичи)
Голландия - Коста-Рика 0:0, 4:3 пен. (чорак финал)

Тўрт йил аввалги мусобақада Эрматов Аргентина иштирокидаги баҳсга қўйилмаган, бироқ Хорватиянинг гуруҳ босқичида Мексикага қарши баҳсини бошқарган. Ўшанда хорватлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишган. ЖЧ-2014да Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Абдулҳамид Расулов ёрдам берганди.

Мана энди бугун ҳамюртимиз ЖЧ-2018 доирасида биринчи, умумий ҳисобда эса 10-учрашувини ўтказади. Шу ўринда Эрматов бошлиқ Абдулҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов каби ҳакамларимизга бугунги учрашувда омад тилаган ҳолда ўйинни чиройли тарзда бошқаришларини ҳамда қўпол хатоларга йўл қўймасликларини ният қилиб қоламиз.

Равшан Эрматов ва унинг бригадаси учун бутун халқимиз дуода десак муболаға бўлмайди.

Х.Холиқов.

Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика