Latest news

00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  3 00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  8 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  20 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  2 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  42 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  24 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  42 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Эрматов ва Коваленко ОЧЛ нимчорак финалида ҳакамлик қилади News

Эрматов ва Коваленко ОЧЛ нимчорак финалида ҳакамлик қилади

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари 13-14 май кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа чорак финалчиларини аниқлаб берувчи учрашувларни бошқариб боришга, жумладан, ўзбекистонлик ФИФА реферилари ҳам жалб этилган.
2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари 13-14 май кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа чорак финалчиларини аниқлаб берувчи учрашувларни бошқариб боришга, жумладан, ўзбекистонлик ФИФА реферилари ҳам жалб этилган.

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 13 май, сешанба куни Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» ва «Чонбук Моторс» жамоалари ўртасидаги нимчорак финал учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради, ўзбекистонлик Ильгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида қайд этилган.

Маълумот учун, 6 май куни бўлиб ўтган дастлабки «Чонбук Моторс» – «Поханг Стилерз» учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси эса ОЧЛнинг Ғарбий минтақасидаги нимчорак финал жавоб ўйинида ишлайди. БААнинг «Ал-Айн» ва «Ал-Жазира» жамоалари ўртасидаги баҳсда Коваленкога ён чизиқларда Рафаэль Илёсов ва Жаҳонгир Саидов, захирада эса Владислав Цейтлин кўмаклашади.

Қайд этиш жоиз, 6 май куни бўлиб ўтган дастлабки «Ал-Жазира» - «Ал-Айн» учрашувида ҳам меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Таъкидлаш ўринли, Жанубий Кореядаги учрашув Равшан Эрматов учун ОЧЛнинг жорий мавсумидаги учинчи, Коваленко учун БААдаги баҳс эса жорий мавсум ҳисобидан олтинчи учрашув ҳисобланади. Эрматов бунгача гуруҳ босқичида «Ал-Аҳли» (БАА) – «Сепоҳон» (Эрон; 0:0) ва «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сентрал Кост Маринерс» (Австралия; 1:0) учрашувларига жалб этилган бўлса, Коваленко саралаш плей-оффидаги «Бейжинг Гуоан» (Хитой) – «Чонбури» (Таиланд; 4:0), гуруҳ босқичидаги «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) – «Ал-Аҳли» (БАА; 2:2), «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сеул» ФК (Жанубий Корея; 2:1), «Шандонг Луненг» (Хитой) – «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея; 2:4), «Йокогама Маринос» (Япония) – «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея; 2:1) баҳсларида ишлаган.

Осиё Чемпионлар лигаси-2014
 Нимчорак финал, жавоб учрашуви
 13 май, сешанба
 «ПОХАНГ СТИЛЕРЗ» (Жанубий Корея) – «ЧОНБУК МОТОРС» (Жанубий Корея)
 Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Йим Яу Чеунг (Гонгконг).

«АЛ-АЙН» (БАА) – «АЛ-ЖАЗИРА» (БАА)
 Бош ҳакам
: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).
Назоратчи: Обид ал-Қодир ал-Ободий (Ироқ).
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика