Latest news

10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  0 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5

Эрматов бу мавсумда илк марта "Локомотив"нинг ўйинида ишлайди News

Эрматов бу мавсумда илк марта "Локомотив"нинг ўйинида ишлайди

Олдинроқ маълум қилинганидек, Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувини тажрибали ҳакам Равшан Эрматов бошқаради.

Тошкентлик рефери ёзда Россияда ўтган мундиал ўйинларида қатнашганини яхши биласиз. ЖЧ рекордчиси бу мавсумда ҳали "Локомотив"нинг бирорта баҳсини бошқармади. Сўнгги марта у ўтган йилги Ўзбекистон кубогининг ярим финали доирасида "Локомотив"нинг учрашувида ишлаган ва унда "темирйўлчилар" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишни уддалаганди. Ўтган мавсумда "Локо" Ўзбекистон кубогини қўлга киритганди.

Эрматов шу кунга қадар "Локомотив" иштирокидаги 30 баҳсни бошқариб борган. Шулардан 1таси Ўзбекистон кубоги, яна иккитаси эса Суперкубок ўйинларидир. Қизиғи шундаки, у Олий лигада илк марта "Локомотив"нинг ўйинини бошқарганида, "темирйўлчилар" "Бунёдкор" билан баҳс олиб борганди. Унда "қалдирғочлар" 4:0 ҳисобида ғалабага эришишган. "Локомотив" Эрматов бошқарган 30 ўйиннинг 18тасида (6 марта йирик ҳисобда) ғолибликка эришган бўлса, 9тасида ютқазиб қўйган. 3 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати - 63:36. Бош ҳакам 121 марта сариқ, 3 марта қизил карточкаларга мурожаат қилган.

Равшан Эрматов бу мавсум Суперлиганинг 12 учрашувида ҳакамлик қилди. Шуларнинг 6тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар ғалабага эришишган бўлса, 2 баҳсда дуранг қайд этилган. У 52 марта сариқ, 1 марта қизил карточкани чўнтагидан чиқарган.

Эрматов шу кунга қадар "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоаларининг 6 ўзаро тўқнашувини бошқариб борган. Унда қуйидаги натижалар қайд этилган.

01/07/16 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0 (6 огоҳлантириш)
13/04/15 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0 (4 огоҳлантириш, 1 четлатиш)
07/03/14 Ўзбекистон суперкубоги. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:1 (8 огоҳлантириш)
04/07/13 Олий лига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1 (6 огоҳлантириш)
08/10/12 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1 (4 огоҳлантириш)
09/04/10 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:4 (3 огоҳлантириш)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика