Latest news

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак News

Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак

Қуйидаги мақола орқали нима учун Олимпия ўйинларига футбол керак эмаслиги, бунинг ўрнига ФИФА U-23 жаҳон чемпионати ташкил қилиниши кераклиги ҳақида сўз юритамиз.

Шубҳасиз, Олимпиада ҳар тўрт йилликнинг энг катта спорт мусобақаларидан бири ҳисобланади. Бунда бир нечта спорт тури бўйича профессионал спортчилар ўз кучини синаб кўради. Лекин футбол бошқа спорт турларига нисбатан анча илгариб кетгани ҳамда ниҳоятда томошабоп эканлигини инобатга олсак, футболни бошқа спорт турларига қўшиб ўтказиш, бошқа спорт турлари имижига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Оддий мисол, Париж олимпиадасини олайлик. Футбол терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Олимпиадага чиққани учун мухлисларнинг эътибори биринчи навбатда футболга қаратилди, қачонки терма жамоамиз ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатгач, секин-аста бошқа спортга ўта бошладик. Бу табиий ҳол, чунки Ўзбекистонда ишқибозларнинг жуда катта фоизи барибир футболни кузатади.




Олимпия ўйинларида футболни олдин шунчаки томошабин сифатида кузатардик. Энди бўлса янаям ичкарироқ киришишга ҳаракат қилдик. Ва кўрдикки, бу ерда бир нечта муаммоли саволлар бор экан. Масалан, Олимпия шаҳарчасида фақат 23 кишининг яшашига рухсат берилади. Шундан 18таси футболчилар бўлса, 5 киши жамоа мураббийлари бўлади. Биз нима қилдик, ҳамма 23 футболчини бир жойга йиғиб, мураббийларимиз алоҳида яшади. Жуда ғалати, тўғрими?

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, мураббийлар доим жамоа билан бирга бўлиши керак эмасми? Алоҳида яшаш бир нечта муаммоларни юзага келтиради. Оддий мисол, назарий сабоқ ўтказишнинг ўзида қийинчилик юзага келади. Бундан ташқари, футболчиларнинг еб-ичиши, ётиб-туришини назорат қилишда муаммо пайдо бўлади.

Бундан бошқа яна қандай қийинчиликлар бўлганини бош мураббий Тимур Кападзе ОАВ билан учрашув чоғида айтиб ўтди. Гуруҳдан чиқа олмадик, шунга баҳона қиляпти деган гаплар бу ерда шарт эмас. Барибир ҳар қандай халқаро мусобақада шароит яхши бўлиши керак.

Иккинчи масала - ФИФА ва Халқаро Олимпия қўмитасининг ўзаро муносабатлари. Яъни, ишнинг асосий қисмини ФИФА қилади, мусобақага тақвим тузади, саралашни ва ўйинларни ўтказади. Олимпиада тақвимини тузади, ўйин кунларини белгилайди. Лекин қарор қабул қилишга келганда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) биринчи планга чиқади. Ва бунда ФИФАнинг гапи умуман инобатга олинмайди.




Масалан, 24 июль куни бўлиб ўтган Аргентина - Марокаш баҳсини олайлик. Расмий протоколга кўра, Аргентина ўйинни 1:2 ҳисобида бой берди. Лекин майдонда нималар бўлди? Аргентина 90+16-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, аммо орадан 2 соат ўтиб ташкилий қўмита Аргентина урган голни бекор қилди ва жамоанинг мағлубияти қайд этилди.

Наҳотки, битта голни аниқлаш учун 2 соат вақт кетса? Ва нима учун ўша гол бекор қилинган экан, қарор шу заҳоти ҳамма стадиондалигида айтилмади деган савол ҳам юзага келади. ФИФА эса ҳайрон, чунки қарорни ХОҚ қабул қилди. Улар эса ФИФАга аралашма дейишди.

Шунинг учун нима қилиш керак? Футбол билан боғлиқ дунё миқёсидаги мусобақаларни фақат ФИФА ўтказиши керак. Бунинг учун эса Олимпиада футболдан воз кечиши талаб этилади. Шунда ФИФА учун янги мусобақа пайдо бўлади: бу - U23 жаҳон чемпионати.

Ҳозирги пайтда ФИФА эркаклар ўртасида футбол бўйича қуйидаги мусобақаларни ўтказиб келмоқда.

1. U-17 жаҳон чемпионати (тоқ йиллари (2 йилда бир) ўтказилади. Охиргиси 2023 йил Индонезияда ташкил қилинди).

2. U-20 жаҳон чемпионати (тоқ йиллари (2 йилда бир) ўтказиб келинмоқда. Охиргиси 2023 йил Аргентинада ташкил қилинди).

3. Жаҳон чемпионати (жуфт йиллари (4 йилда бир) ўтказилади. Охиргиси 2022 йил Қатарда ташкил қилинди).




Кўриб турганингиздек, тоқ йиллари ФИФАнинг иккита катта мусобақаси бор. Жуфт йиллари эса катталар ўртасида 4 йилда бир бўладиган жаҳон чемпионатини ҳисобга олмасак, бошқа мусобақа йўқ.

Шунинг учун ФИФА Олимпиада ўтказиладиган йили ўзи алоҳида U-23 жаҳон чемпионатини ўтказиши керак. Шунда мусобақани ўтказишдан тортиб, муаммоларни ҳал қилиш ва барча ташкилий иш ўзининг зиммасида бўлади. Қолаверса мураккаб қарорларни ҳам ФИФА қабул қилади ва ишига ҳеч ким аралашмайди.

Олимпиададан футболни чиқариб юбориш Халқаро олимпия қўмитаси учун ҳам яхши бўлади. Бошқа спорт турларига эътибор кучаяди. Қолаверса, U-23 жаҳон чемпионатининг нуфузи барибир Олимпиададаги футболдан баланд бўлади.

Бу қандай форматда бўлади?

U-23 жаҳон чемпионати форматини тузиш учун ортиқча бош қотириш ҳам шарт эмас. ФИФА шу пайтгача ўтказиб келган жаҳон чемпионатидаги 32талик форматни шу мусобақага тадбиқ қилади.

Маълумки, асосий жаҳон чемпионати 2026 йилги мундиалдан бошлаб 48та терма жамоа иштирокида ўтказилади. 32талик формат охирги марта Қатарда ташкил қилинди ва охиргиси бўлди. Лекин шу формат барибир бошқача эди. Кўпчиликка хуш ёқарди.

Энди эса бу форматни яна қайтадан юзага келтириш учун шунга яраша мусобақа ташкил қилиш керак. Бунинг учун U-23 жаҳон чемпионати қўл келади. Майли бунда учта ёши катта футболчи ўйнамасин, фақат 23 ёшгача футболчилар ўйнасин, лекин аминмизки жуда қизиқ мусобақа бўлади.




Дунёда 23 ёшгача юлдузлардан кимлар бор?


Агар ФИФА U-23 жаҳон чемпионатини йўлга қўйса, кичик мундиалда юлдузлардан кимлар ўйнайди? Албатта, ҳозирги ёшини ҳисобга олган ҳолда. Қуйида 23 ёшгача юлдуз ўйинчиларни келтириб ўтамиз.

Букайо Сака (Англия)
Флориан Виртц (Германия)
Эдуардо Камавинга (Франция)
Жамал Мусиала (Германия)
Гави (Испания)
Жуд Беллингэм (Англия)
Педри (Испания)
Йошко Гвардиол (Хорватия)
Жереми Доку (Бельгия)
Нико Вильямс (Испания)
Расмус Хойлунд (Дания)
Коул Палмер (Англия)

Хуллас, рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Кўпчилик бу футболчиларни яхши билади. Тан олайлик, ҳозирги Олимпиада футболи кўпчилик жамоаларга ёқмаяпти. Шу боис клублар ўз ўйинчиларини Олимпиадага қўйиб юборишни истамайди. Лекин ФИФА U-23 жаҳон чемпионати ташкил қилинса, ўйлаймизки мусобақага қизиқиш умуман бошқача бўлади. Ва яна бир муҳим жиҳати, U-23 жаҳон чемпионати кўп клублар учун янги мавсум олдидан ярмарка вазифасини ўтаб беради.

Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

Х.Холиқов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика