Эркин Бойдуллаев: “Ҳозирги “Бунёдкор” аввалги “Бунёдкор” эмас”
07 apr 2017 14:52
News
Эркин Бойдуллаев: “Ҳозирги “Бунёдкор” аввалги “Бунёдкор” эмас”
Ушбу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди ва кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг “Қизилқум” клуби футболчиси Эркин Бойдуллаев ўз фикрларини билдирди.
“Бунёдкор”га қарши учрашувда ортга йўл йўқ эди, фақат ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ҳозирги “Бунёдкор” аввалги “Бунёдкор” эмас. Ушбу жамоа ҳозир ўртамиёна клуб бўлиб қолгандек, назаримда. Жамоада яққол ажралиб турадиган етакчи футболчи йўқ. “Қизилқум” илк маротаба сафарда “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди. Аввалги “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратганимизда сенсация деса бўларди, ҳозиргисини бундай дея олмайман. Биз майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз деб келгандик”, - дейди “Қизилқум” клуби футболчиси Эркин Бойдуллаев.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments