Latest news

07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  2 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  34 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  25 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  44 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2

Эркин Бойдуллаев: "ОЧЛ плей-офф ўйинларида қатнашиш ниятим бор" News

Эркин Бойдуллаев: "ОЧЛ плей-офф ўйинларида қатнашиш ниятим бор"

Бугун "Насаф"нинг моҳир марказий ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаевнинг соғлиги билан қизиқиб, қисқача суҳбат қилишга муяссар бўлдик.
Албатта, барча мухлисларни яқинлашиб келаётган "Насаф"нинг сафарда ўтказадиган ОЧЛ плей офф ўйинларида таркиб юзасидан бироз хавотирлари бор десак муболаға бўлмаса керак. Аслида таркиб бўйича эмас балки жорий мавсумда жароҳат олган ўйинчиларни қачон майдонга туша олиши кўпроқ қизиқтириши турган гап.

Ана шуларни ҳисобга олиб, "хизмат доирасидан ташқарида" қолаётган ўйинчиларнинг аҳволи билан қизиқиб, улар билан қисқача суҳбатлар уюштириб, сиз азиз мухлисларни бохабар қилиб боришни ният қилдик.

Жорий мавсумнинг 21-туридаги “Насаф”-“Нефтчи” 2:0 учрашувининг 10 дақиқасида жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллав жамоанинг кейинги беш муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек бугун Эркин Бойдуллаевнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдик.

- Ассалому алайкум, Эркинжон соғликларингиз ва кайфиятларингиз яхшими, жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдингизми?


- Катта раҳмат, соғлигим жойида, айни пайтда жамоамиз футболчилари билан бирга клуб базасидаман. Ҳозирги кунда асосий эътиборим жисмоний тайёргарликларга қаратилган. Кайфиятим ҳам жуда яхши.

- Айтингчи Сиз қачон майдонга туша олишингиз мумкин?

- Келаси ойдан бемалол майдонда тўлиқ ҳаракат қилишим мумкин. Насиб бўлса, ОЧЛ плей-офф учрашувларида жамоамиз учрашувларида қатнашиш ниятим бор. Шунча дам олганим етади энди (кулиб).


Кўриб турганингиздек Эркин Бойдуллаевдан хавотир олишга ўрин йўқ. У деярли ўйнашга тайёр ҳолда.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан Эркин Бойдуллаевга мустаҳкам соғлик ва келаси йилги чемпионатда улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жароҳат туфайли изтироблар ортда қолгани чин бўлсин деймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика