Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти"
14 jun 2021 19:23
News
Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти"
"Биз кеча эрталаб гаплашдик. У ҳазиллашарди, кайфияти яхши, ҳаммаси жойида эди.
Барчамиз унга нима бўлганини билишни истаймиз, ҳатто унинг ўзи ҳам буни ангай олгани йўқ. Шифокорлар чуқур текширувлар ўтказади, бу вақт талаб этади.
Кристиан жуда бахтли, чунки у атрофда инсонларнинг қанчалик муҳаббати борлигини тушунди. Унга бутун дунёдан хабарлар келиб тушди. Унга нафақат жамоадошларидан, балки мухлислардан келган хабарлар ҳам катта таассурот қолдирди.
Эриксен таслим бўлмайди. У ва унинг оиласи барчага миннатдорчилик билдиради. Ҳа, дунёнинг ярми биз билан эди — ҳамма хавотирланди.
Ҳозир Кристиан дам олиши керак, унинг хотини ва ота-онаси у билан бирга. Футболчи назорат остида, эҳтимол сешанба кунигача шифохонада қолади. У Бельгияга қарши ўйинда жамоадошларини қўллаб-қувватламоқчи", — дейди агент.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments