Latest news

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  1 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  30 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  15 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Эрик: "Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз" News

Эрик: "Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Марокаш – Португалия (1:4) учрашувидан сўнг португалиялик футзалчиси Эрик сайтимизга интервью берди.

"Марокашга қарши жуда қийин ўтказдик. Сабаби, рақиб юқори савияли жамоа эди. Бироқ устунлигимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозона олдик.

Гарчанд йирик ҳисоб қайд этилган бўлса-да, гуруҳ босқичидаги энг қийин ўйинимиз шу эди. Сабабини юқорида таъкидлаб ўтдим. Ўйлашимча, ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.

Нимчорак финалдаги рақибимиз Қозоғистонни таърифлашга ҳожат йўқ. Улар плей-офф босқичида доимий қатнашиб келади. Қолаверса, кучли жамоаларни мағлуб этиш тажрибасига эга. Биз улар билан сўнгги жаҳон чемпионатининг ярим финалида тўқнаш келиб, пеналтилар сериясидагина устун келгандик. Бу сафар эса камроқ куч сарфлаб, ўйинни пеналтиларга қадар олиб бормасдан, зафар қучишга ҳаракат қиламиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Турнирда фаворитлар кўп, жумладан, Бразилия, Испания ва Эрон терма жамоаларини тилга олиш мумкин. Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз, чунки бизнинг менталититимиз шундай. Ҳаммасига босқичма-босқич эришилади", деди биринчи гол муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Португалия гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, пешқадам сифатида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда Хорхе Браз шогирдлари Қозоғистон билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика