Latest news

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  0 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  3 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

EPLManager.com: Олтинчи тур шарҳи News

EPLManager.com: Олтинчи тур шарҳи

EPLmanager.com сайтида Англия премьер-лигасининг 6-тури якунига етди.

Англия премьер-лигасининг якунланган турида кўплаб голлар урилди ва пешқадамлар навбатдаги ғалабаларини нишонлашди.

Тур «Вест-Хэм» – «Тоттенхэм» учрашуви билан бошланди. «Болғаурарлар» мавсумни жуда ёмон бошлашди, энди жамоа 6та турдан сўнг биттаю битта ғалаба билан пастки поғоналарда бормоқда. Маурисио Почеттино шогирдлари эса аксинча фақат «Челси» билан баҳсда ютқазишди холос.

60-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олиб бўлганди. Кейн дублга эришди ва битта голни Эриксен урди. Майдон эгалари бунга фақат икки бор жавоб беришди.

«Эвертон» ўз уйида «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ньяссе дублга эришиб мезбонларга мавсумдаги иккинчи ғалабани келтирди. 

Амалдаги чемпион «Челси» сафарда «Сток»ни таслим қилди. Ўйин қаҳрамони Альваро Мората бўлди. Испаниялик футболчи хет-трик қайд этди. 30-дақиқада Педро ҳам битта гол урди.



«Манчестер Сити» ўз уйида «Кристал Пэлас»ни тор-мор этди. Лондон клуби дастлабки бешта учрашувнинг барчасида ютқазиб сўнгги поғонада бормоқда. Сане, Агуэро учта, Стерлинг иккита ва Делф битта гол уриб. Рой Хожсон жамоаси Пепа Гвардиола шогирдларига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади.

«Сити»нинг асосий рақобатчиси «Манчестер Юнайтед» сафарда Саутгемптонга қарши баҳсда Ромелу Лукакунинг урган голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. МЮ посбони мавсумдаги бешинчи учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказмади.

«Суонси» - «Уотфорд» учрашувида дастлаб меҳмонлар Грэйнинг аниқ зарбасидан сўнг олдинга ўтиб олишди, иккинчи тайм бошида Абрахам мувозанатни тиклади. 90-дақиқада Ришарлисон Динининг пасидан сўнг гол уриб меҳмонларга ғалаба келтирди. 

«Бёрнли» ва «Хаддерсфилд» нурсиз дурангга эришди.

«Лестер» ва «Леверпуль» ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. Юрген Клопп шогирдлари сўнгги пайтларда кўп танқидга учрашмоқда. Баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. «Ливерпуль» ушбу ғалабадан кейин «Тоттенхэм» билан 4-5-ўринни бўлишиб турибди, «Лестер» эса 17-ўринда бормоқда.

Якшанба куни битта учрашув бўлиб ўтди. Премьер-лига дебютанти «Брайтон» ўз уйида «Ньюкасл»ни қабул қилди. Мезбонлар Томер Хемеднинг аниқ зарбаси эвазига ғалаба нашидасини суришди.

Турнинг энг сўнгги учрашуви «Арсенал» ва «Вест-Бромвич» ўртасида кечди. Лондонликлар Ляказеттнинг дубли эвазига ғалаба қозониб мусобақа жадвалида 7-ўринга чиқиб олишди.

EPLManager.com сайтидаги Open AsiaChampionship лигасида дастлабки учта турдан сўнг якка пешқадам йўқ. Биринчи ўринда Ўзбекистондан «zafarirs» (243 очко) жамоаси бормоқда, иккинчи ўринда Малайзиядан «Plfc» (242 очко) қайд этилган, Индонезиянинг «TheCitizens» (241 очко) жамоаси эса учинчи ўринда. 1 ва 10-ўрин ўртасидаги очколар фарқи атига 10тани ташкил этади. Бу эса ҳали кураш тугамаганини англатади.


EPLManager.com да ушбу тур энг кўп очко тўплаган жамоа Непал малакатида тузилган "TrueBlues" бўлди - 106 очко .

Турда энг кўп очко олган жамоа:



EPLManager.com да турнинг энг яхши ўйинчилари:

Альваро Мората – 17 очко

Лерой Сане 13 очко

Сесар Аспиликуета – 12 очко

Филлипе Коутинью – 10 очко

Рахим Стерлинг – 10 очко

Харри Кейн – 10 очко

Александр Ляказетт – 10 очко


EPLManager.com - сайтига ташриф буюринг ва совринли лигаларда иштирок этинг. Ажаб эмас қимматбаҳо совғалардан бири айнан сизга насиб қилса.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика