Latest news

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  31 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

"EPL Manager": Саккизинчи тур шарҳи News

"EPL Manager": Саккизинчи тур шарҳи

Англия Премьер-лигаси ҳамда EPLmanager совринли лигасининг 8-тури якунига етди.

8-тур учрашувларини "Челси" - "Лестер Сити" баҳси очиб берди. Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони биринчи етти турда бор-йўғи 7 очко ишлади ва навбатдаги баҳс ҳам "туликлар"нинг мағлубияти билан якунланди. Антонио Конте жамоаси Клаудио Раньери шогирдларини 3:0 ҳисобида таслим этди. Диего Коста, Азар ва Виктор Мозеслар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Борнмут" ва "Халл Сити" учрашувида кутилмаган натижа қайд этилди. "Олчалар" "Халл" дарвозасига 6 та гол уришди, меҳмонлар эса бор-йўғи битта гол билан жавоб қайтаришди.

Маурисио Почеттинонинг "Тоттенхэми" чемпионатдаги учинчи дурангни қайд этди. 80 дақиқалик голсиз ўйиндан сўнг, Носир Шадли ҳисобни очди. "Шпор"лар ярим ҳимоячиси Деле Алли эса ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар муроса кўчасини танлашди.

"Арсенал" эса ажойиб формада. Арсен Венгер шогирдлари "Суонси"ни қийинчилик билан мағлуб этишди (3:2).

"Манчестер Сити" ҳамда "Эвертон" ўртасидаги басҳда Мартин Стекеленбург учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланди. У Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйненинг 11 метрлик зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Турнинг энг кутилган учрашуви "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси эди. Юрген Клопп шогирдлари ўйинда устунлик қилишди, аммо Давид Де Хеанинг сейвлари қизиллар гол уришига имкон бермади. Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.

8-тур билан бирга "EPLMANAGER"да яна бир совринли лига ҳам ўз якунига етди. "Galaxy League" ғолиби Индонезиядан "Oplet" жамоаси эгаси бўлди. У ўзбекистонлик "Shaxiiiii" билан тенг очко тўплади, аммо сайт қоидаларига кўра индонезиялик ғолиб деб топилди (голлар сони бўйича).

Кучли ўнликдаги энг кўп жамоа Ўзбекистондан бўлди.


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Junior Stanislas (BOU) 15 points

2. José Holebas(WAT) 13 points

3. Joe AllenSTK 13 points

4. Maarten Stekelenburg(EVE) 13points

5. Theo Walcott(ARS) 12 points


Супер-сардор сифатида энг кўп танланган 5 футболчи:

1. Sergio Agüero

2. Diego Costa

3. Alexis Sánchez

4. Zlatan Ibrahimovic

5. Son Heung-Min

6. Philippe Coutinho

7. Theo Walcott

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика