Latest news

09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  3 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2

EPL Manager: Иккинчи тур якунлари News

EPL Manager: Иккинчи тур якунлари

Tags :  Eplmanager
Англия премьер-лигаси ва "EPL Manager"нинг иккинчи тури ортда қолди. Championat.asia сайти Англия чемпионати ва фентези-футбол бўйича Осиё очиқ чемпионатининг иккинчи тури якунларини тақдим этади.

Мана Англия премьер-лигасининг иккинчи тури ўз якунига етди. Бу ҳафта ҳам бизга сенсация тақдим этди – «Ливерпуль» сафарда «Бёрнли»га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа илк т урда «Арсенал»ни мағлуб этгач чемпионат дебютантига имкониятни бой бериб қўйди. Арсен Венгер жамоаси эса амалдаги Англия чемпиони «Лестер» билан нурсиз дуранг ўйнади. «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари иккинчи ўйинда ҳам зафар қучишди ҳамда ҳозирча юз фоизли натижа қайд этиб туришибди. Мавсумни ажойиб бошлаган «Халл Сити» ҳам пешқадамлар сафида бормоқда.

Турда тўрт нафар ўйинчи энг яхши бўлди: Кёртис Дэвис («Халл Сити»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Кристиан Стуани («Мидлсбро») ва Златан Ибрагимович («Манчестер Юнайтед»). Уларнинг барчаси бу турда 10 очко олишди. Манчестер клубларининг икки футболчисини «EPL Manager» иштирокчилари орасида жуда ҳам кўп супер-капитан қилиб тайинланишган. Улар бу турда анча катта очко тўплашди.

Биринчи турдан фарқли равишда етакчи клублар дарвозабонлари ўз дарвозаларидан гол ўтказишмади. Давид Де-Хеа, Каспер Шмейхель ва Петр Чех тўп ўтказишмади, «Бёрнли» посбони Том Хитон қуруқ ўйиндан ташқари бир неча марта сэйв амалга оширди ва натижада 9 очко олди.

«Ливерпуль» клуби футболчиларига ишонган иштирокчилар панд ейишди. Футбол тарихида энг қиммат трансферга айланган Поль Погба ҳам «Саутгемптон» билан ўйинда натижали ҳаракатларни амалга оширмади.

Бу турда «Ohmtharathorn» жамоаси 91 очко тўплади. Ушбу жамоада супер-капитан Серхио Агуэро (10 очко, супер-капитан бўлгани учун 30 очко) катта очко тўплади. Умумий жадвалда «Awesome Fc» жамоаси биринчи ўринга чиқиб олди. Ушбу жамоа икки турда жами 137 очко жамғарди. Кучли ўнликда Ўзбекистондан фақат битта жамоа бор. Бироқ бу фақат дастлабки икки тур, олдинда яна 2та тур бор.



Ҳафтанинг энг яхши футболчилари:

Curtis Davies (Hull City) - 10 очко
Sergio Agüero (Manchester City) - 10 очко
Cristhian Stuani (Middlesbrough) - 10 очко
Zlatan Ibrahimovic (Manchester United) - 10 очко
Victor Wanyama (Tottenham) - 9 очко


Супер-капитан қилиб танланган топ футболчилар:

1. Zlatan Ibrahimovic
2. Sergio Agüero
3. Philippe Coutinho
4. Eden Hazard
5. Harry Kane

Рўйхатдан ўтинг, жамоа тузинг, eplmanager.com сайтидаги совринли лигаларда иштирок этинг ва Ўзбекистонни фентези-футболда юқорига олиб чиқинг!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика