Latest news

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  3 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  3 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  6 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  29 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  3 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

EPL Manager: 10-тур шарҳи News

EPL Manager: 10-тур шарҳи

Tags :  Eplmanager
29-31 октябрь кунлари Англия Премьер-лигасининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

10-тур ўйинларини "Сандерленд" - "Арсенал" учрашуви очиб берди. Бу баҳсда "тўпчилар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Алексис Санчес ва Оливье Жирунинг дубли лондонликларга ғалаба келтирди. Мезбонлар сафида Жермейн Дефо ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Хавфли ҳудудда бўлган "Мидлсбро" ниҳоят ғалабага эришди. "Борнмут" Айтор Каранка жамоасига очко улашди.

"Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн"да "Лестер Сити"ни қабул қилди. "Тулкилар" бу сафар кучли жамоага қарши очко ола билди. Янссен ва Мусанинг голлари учрашув 1:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртта турда ғалабага эриша олмаяпти. Бу сафар манкунианлар "Олд Траффорд"да "Бёрнли"ни қабул қилди. Том Хитоннинг ажойиб сейвлари туфайли баҳс голсиз дуранг билан якунланди. Мезбонлар рақиб дарвозасига 37 та зарба берди.

"Уотфорд" уйида "Халл Сити"ни таслим этди (1:0). Учрашувдаги ягона гол "Халл Сити" футболчиси Доусон (автогол) номига ёзилди.

"Манчестер Сити" меҳмонда "Вест Бромвич"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0) ва турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.

"Шаҳарликлар"нинг рақобатчиси "Ливерпуль" 10-турда "Кристал Пэлас" дарвозасига 4 та гол урди. Лондонликлар ҳам қизилларнинг голига жим қараб турмади ва икки маротаба жавоб беришга муваффақ бўлди.

Куманнинг "Эвертони" очко тўплашда давом этмоқда. Бу сафар улар "Вест Хэм"ни таслим этишди (2:0).

"Челси" якшанба куни "Саутгемптон"га қарши ўйнади ва Азар ва Диего Костанинг голи туфайли 3 очкога эга бўлди.

Тур "Сток Сити" ҳамда "Суонси Сити" ўйини (3:1) билан якунланди. Марк Хьюз шогирдлари Моусон ва Бонининг голлари туфайли бу баҳсда 3 очко ишлаб олишди.


"XURSANDLIK MFK" жамоаси 98 очко билан турнинг энг яхшисига айланди. Бунда Том Хитон ва Серхио Агуэронинг хиссаси катта.

"iPro" лигасида "Arteam" жамоаси 218 очко билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни "ANDIJON 3125" (217 очко) ва "Jeng Jeng Jeng" (199 очко) эгаллаб турибди.

Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Ilkay Gündogan (MCI) 16 points

2. Sergio Agüero (MCI) 13 points

3. James McArthur (CRY) 12 points

4. Eden Hazard (CHE) 11 points

5. Tom Heaton (BRN) 10 points


Супер-сардор сифатида энг танланган ўйинчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Philippe Coutinho

3. Romelu Lukaku

4. Diego Costa

5. Zlatan Ibrahimovic

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика