Энрике: "Осон бўлмади, аммо у уддалади ва умуман хатога йўл қўймади"
03 nov 2024 10:20
News
Энрике: "Осон бўлмади, аммо у уддалади ва умуман хатога йўл қўймади"
Лига 1 10-тури доирасидаги баҳсда ПСЖ 1:0 ҳисобида зафар қучди. Россиялик кипер эса 2 та сэйв амалга оширди.
"Ланс"нинг кучли прессинги туфайли қийинчиликлар юзага келишини билардим, бундай ҳолатларда ягона бўш қоладиган футболчи – дарвозабон. Асосий мақсадларимдан бири ҳам шуки, ҳар бир футболчи тўп билан бемалол муомалада бўлсин. Сафонов исталган вақт майдонга тушишга тайёр бўлиши истайман, худди Жиджо [Доннарумма] ёки Арнау [Тенас] сингари.
Бу фақатгина дарвозабонларга эмас, балки қолган барча чизиқ вакилларига ҳам тегишли. Бунинг устида ҳар кун ишлаяпмиз. Баъзан буни уддалаяпман, баъзида эса йўқ. Аммо бу менга ёқяпти, футболчиларнинг тайёрлиги мени қувонтиряпти. Ўйлашимча, Сафонов яхши ҳаракат қилди ва майдонда устунликка эришишга ёрдам берди. Унга осон бўлмади, лекин Матвейнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим", - деди Луис Энрике.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments