Энг яхши мураббий, энг ёмон ҳайдовчи. Гвардиола уришга улгурган 4 қимматбаҳо машина
03 aug 2020 19:00
News
Энг яхши мураббий, энг ёмон ҳайдовчи. Гвардиола уришга улгурган 4 қимматбаҳо машина
Яқиндигина АПЛда чемпионликни қўлга киритган "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп интервьюларидан бирида замонамизнинг энг кучли мураббийи сифатида Пеп Гвардиолани эътироф этганди. Германиялик мутахассис Пепнинг тактикасини жуда ажойиб тарзда мақтаб ўтганди.
Ҳаётнинг бир қонуни бор: идеал инсоннинг ўзи йўқ. Инсон ҳар тарафлама юқори кароматлар кўрсата олмайди. Тактикалар қироли Гвардиоланинг минус томони - у ёмон ҳайдовчи.
"Пепнинг "Сити"си: супержамоанинг яратилиши" китоби муаллифлари Пол Балус ҳамда Ли Мартин бу ҳақида тўхталиб ўтган: "Пеп ҳозирда қора Mercedes ҳайдамоқда. Аммо у яхши ҳайдовчи эмас. Унинг шундай аҳмоқона одати бор. Кўп машина алмаштиради".
Қизиғи шундаки, ОАВ ҳам "Манчестер Сити"га келгунига қадар унинг ҳайдовчилик маҳорати ҳақида гапирмаганди. Кейинчалик ҳаммаси бошланди: йўл транспорт ҳодисаси бўлди, Пеп айбдор. Машиналар тўқнашиб кетди, Пеп айбдор... Дастлабки ҳолат 2015 йилда Мюнхенда содир бўлган. Ўшанда Гвардиола бошқарувидаги "Audi RS6" тўғри йўлда "Wolkswagen Polo" билан тўқнашиб кетган. Ўшанда немис матбуоти Пеп ўз вақтида тормозни босмаганини ва шу сабабли машина қарама-қарши йўналишга ўтиб кетганини айтишганди (балки ўшанда Пеп ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"га (7:0) қарши ўйин учун тактикани тузиб кетаётган бўлгандир).
"Тўқнашувдан кейин ҳайдовчилар машинадан тушиб, бунинг қанчалик даражада жиддий бўлганини томоша қилишади. Гвардиола эса бу нарсалар унинг имижига жиддий таъсир қилмаслиги учун ишни полициягача олиб бормай, шу ернинг ўзида ҳал қилишга интиларди. Суҳбат якунида улар барибир келишиб олишарди", - деганди бир гувоҳ. Унинг айтишига кўра, шундай паллаларда кўплаб инсонлар Пеп билан селфи тушишган. Гвардиола табиатан расмга тушишни яхши кўрадиган инсон ва бундан қайтмаган.
Бироқ "туманли альбион"га келганидан кейин Гвардиолада муаммолар пайдо бўла бошлади. 4 йилга яқин вақт мобайнида унинг 4 машинаси чиқитга чиқиб кетди. Уларнинг барчаси ЙТҲ оқибатида кераксиз буюмга айланиб қолаётганди. Аммо Англияда матбуотнинг тили шафқатсиз ҳисобланади. Гвардиоладан "барча машиналар қўрқади", буни унинг бакни бензинга тўлдириши керак бўлган "Range Rover"га, дизель қуйдириб юборгани билан изоҳлай оламиз.
"Пеп кўп нарсаларда биринчи рақамли инсон, бироқ машина бошқариш у учун эмас. Машина унинг бошқарувида бўлса, Манчестерда йўл-транспорт ҳодисалари доим бўлади, деб ёзади "The Sun". 4 йил давомида у салкам ярим миллион (460 минг) фунтлик машиналарни уриб юборган. Уларнинг энг арзони 30 минг фунтлик "Mini Cooper" бўлганди.
Ундан ташқари испаниялик "ҳайдовчи" икки машинанинг ўртасидан ўтмоқчи бўлиб, "Mercedes GLE"нинг ён ойналарини синдирган. Қизиғи, у машинани таъмирлатиб, тахминан бир ойлардан кейин уни яна бир марта уриб юборган.
150 минглик "Range Rover" эса бошқача йўл билан кераксиз матоҳга айланди. Пеп дизелда юрадиган машинага бензин қуйдирган. Шу сабабли машинанинг иссиқлик насоси ёрилиб кетган, Пеп уни устахонага олиб борган, таъмирдан кейин бу машинани ҳайдашдан қўрққан.
Пепнинг машиналари қимматлашиб борди. У 200 минг фунтлик кумушранг "Bentley GTX700" машинани сотиб олди.
Қизиғи шундаки, интернетда Пеп уриб юборган машиналарнинг расмлари йўқ. Унинг бу борадаги репутацияси футболда қилаётган ишларининг соясида қолиб кетади. Одамларга у уриб юборган машиналар эмас, жамоасининг ўйинлари нисбатан қизиқроқ кўринади.
Пепнинг яхши ҳайдовчи эмаслигини билган "Nissan" компанияси вакиллари айёрлик йўлига ўтди ва мутахассисга "LEAF" моделидаги электромобилни тақдим қилишди. Бу ҳам мураббий учун фойдали, ичида датчиклари кўплиги ҳайдовчига қаерлардан юриш яхшироқ эканлигини айтиб туради. Ҳам бу "Nissan" учун ҳам фойдали, яъни, текин реклама.
Аммо очиғини айтганда Пепнинг юзи рекламалар учун мос тушмайди ва шу сабабли у реклама ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмайди. Аммо Пепнинг жамоаси кўпчилик учун энциклопедия учун керак бўлади. Одам бир вақтнинг ўзида ҳар томонлама мукаммал бўлса, унга ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Шундай майда камчиликлар эса ҳаётни гўзаллаштираверади.
Миржалол Норматов таржимаси
Comments