Latest news

14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  3 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  4 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  14 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   29 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3

Энг шов-шувли трансфер - Анвар Бердиев "Бунёдкор"да! News

Энг шов-шувли трансфер - Анвар Бердиев "Бунёдкор"да!

2 август куни сайтимизга “Сизнингча, давралар оралиғидаги энг шов-шувли трансфер ким бўлди?” мазмунида сўровнома ташкил қилгандик.
Орадан беш кун ўтиб сўровнома натижаларини беришга қарор қилдик. Натижаларга тўхталишдан олдин шов-шувли трансферга номзодларни яна бир бора келтириб ўтсак.

1.   Анвар Солиевнинг “Бунёдкор”дан “Пахтакор”га ўтиши
2.   Зайниддин Тожиевнинг “Локомотив”дан “Нефтчи”га ўтиши
3.   Анвар Бердиевнинг “Нефтчи”дан “Бунёдкор”га ўтиши
4.   Илҳом Суюновнинг “Пахтакор”дан “Локомотив”га ўтиши

Шу пайтгача ушбу сўровнома бўйича жами 191та овоз келиб тушди. Энг кўп овозни Анвар Бердиев трансфери тўплади. Ушбу ўтишга 65 нафар мухлис овоз берган. Зайниддин Тожиевнинг “Нефтчи”га ўтиши 47та овоз билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Анвар Солиев трансфери 40та овоз тўплаб учинчи ўринга тушди. Ва ниҳоят, Илҳом Суюновнинг “Пахтакор”дан “Локомотив”га ўтиши 39та овоз йиғди.

Сўровнома натижалари:
Анвар Бердиев (Нефтчи - Бунёдкор) 65
Зайниддин Тожиев (Локомотив - Нефтчи) 47
Анвар Солиев (Бунёдкор - Пахтакор) 40
Илҳом Суюнов (Пахтакор - Локомотив) 39  
Жами: 191 овоз. Сўровнома 2 август куни киритилган.

Кўриб турганингиздек, Анвар Бердиевнинг “Нефтчи”ни тарк этиб “Бунёдкор”га йўл олишини аксарият ўқувчиларимиз энг шов-шувли трансфер сифатида қайд этишган. Қашқадарёлик ҳужумчи бундан буён янги жамоасида 29-рақам остида тўп суради. Анвар Бердиевнинг “Бунёдкор”да қанчалик яхши ўйнаб кетишини вақт кўрсатади.
 
Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика