Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Энг қиммат ва яхшиси “Реал Мадрид”га тегишли, инглиз жамоаларидаги катта шартномалар. Тарихдаги энг қиммат экипировка келишувлари (ТОП-10) News

Энг қиммат ва яхшиси “Реал Мадрид”га тегишли, инглиз жамоаларидаги катта шартномалар. Тарихдаги энг қиммат экипировка келишувлари (ТОП-10)

Европа жамоаларининг асосий фойдаларидан бири — тижорат шартномаларидир.

Европа жамоалари техник ҳомийларидан катта миқдордаги маблағларга эга бўлишади. Биз эса айни вақтда энг фойдали техник ҳомийларга эга бўлган ТОП-10 жамоа ҳақида фикр билдириб ўтамиз.


10. "Ливерпуль" — Nike. Бир мавсум учун 35 миллион евро 

“Ливерпуль” "New Balance"дан воз кечди ва "Nike" компанияси билан шартнома имзолади. Бу келишув ортидан эса суд ҳам бўлиб ўтди. "New Balance"нинг таъкидлашича, агар уларнинг рақобатчилари билан шартлар тенг бўладиган бўлса, инглиз жамоаси билан келишув автоматик тарзда узайтирилиши лозим эди. Аммо “Ливерпул” судьяни "Nike" маркетинг имкониятлари ва жамоа либосини бутун дунё бўйлаб 6000-8000 савдо нуқталарида жойлаштириш ваъдаси билан яхшироқ ҳамкорликни таклиф қилганига ишонтирди. Шартномага кўра, “Ливерпул” йилига 35 миллион евро миқдорида кафолатланган пул олади, қолгани бошқа бонуслар ва сотувдан тушади. Инглиз жамоаси "Nike"дан олинган даромад 92,5 миллион еврога этади, чунки клуб футболкалар сотувидан тушадиган даромадни 20 фоизни олади. одатда бошқа жамоалар 7,5 фоизга эга бўлади.

9. “Ювентус” — адидас. Бир мавсум учун 51 миллион евро

Италия клуби немис бренди билан 2018 йилдан  бери бирга . Айнан шу йили “Ювентус” формаларининг сотуви кескин ошиб кетган (Роналду эффекти). Шу сабабли ҳам туринликлар ўша йили йиллик кафолатлаган гонорардан ташқари, 15 миллион евро бонусга ҳам  эга бўлишганди. Умуман олганда “Ювентус” "Адидас"дан йилига 51 миллион евро олади. Шунингдек, формалар сотувидан маълум миқдордаги фоизга эга чиқади.

8. “Бавария” — Адидас, Бир мавсум учун 60 миллион евро 

 "Адидас" “Бавария”нинг 8 фоиз акцияларига эгалик қилади ва жамоага 1965 йилдан бери форма тайёрлаб келади. Клуб ва компаниянинг сўнгги келишуви 2015 йил амалга оширилган. Немис жамоаси "Адидас"дан йилига 60 миллион евро пул олади. Бундан олдинги шартномада эса йиллик сумма 25 миллионни ташкил қилган.

7. “Челси” — Nike. Бир мавсум учун 70 миллион евро 

2016 йилда “Челси” "Адидас" билан ҳали олти йиллик шартнома бўлишига қарамасдан келишувни бекор қилади. Бунинг ортидан Лондон клуби немис брендига 46 миллион товон пули тўлайди. Бироқ “кўклар” бу товон пулини "Nike"дан чиқариб олишга эришади. Улар 2017 йилда "Nike" компанияси билан 15 йиллик келишувга эришади. Бу келишувнинг умумий суммаси 1,05 миллиард еврони ташкил қилди. Инглиз жамоаси АҚШ брендидан йилига 70 миллион евро + формалар сотувидан маълум миқдордаги фоизни қўлга киритади.

6. “Манчестер Сити” — Puma, Бир мавсум учун 75 миллион евро 

2019 йилда “Ман Сити” "Nike"дан воз кечди ва "Puma" билан шартнома имзолади. Бу шартнома "Puma" тарихидаги энг йирик келишув бўлди. "Puma" Англия жамоасидан ташқари, “Ман Сити” раҳбариятига тегишли бўлган жамоаларни ҳам кийимлар билан таъминлайди.

5. ПСЖ — Nike, Бир мавсум учун 80 миллион евро

ПСЖ ва “Nike” 30 йилдан ортиқ вақт давомида бирга ишламоқда ва бир йил аввал улар шартномани яна ўн йилга узайтиришди. Янги шартнома нафақат эркаклар футбол жамоаси, балки аёллар ва гандбол жамоаларини ҳам қамраб олади.Олдинги келишувга кўра, парижликлар 25 миллион евро олишган, ҳозирги шартномага кўра — ҳар бир мавсум учун камида 80 миллион евро (плюс бонуслар). Томонлар, шунингдек, 2021 йилда "Jordan" эксклюзив бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйишди.

4. Арсенал — адидас, Бир мавсум учун 85 миллион евро

Аввалги келишувнинг якунланишига икки йил қолганида “Адидас” ва “Арсенал” янги шартномага қўл қўйишди. Бунинг эвазига лондонликлар яхшигина бонус олишди. Инглиз жамоасининг бир йиллик кафолатланган гонорари 85 миллион еврони ташкил этади.

3. “Манчестер Юнайтед” — адидас, Бир мавсум учун 104 миллион евро

МЮнинг немис бренди билан ҳамкорлиги 2015 йилдан бери давом этмоқда. Бу йил эса жамоалар янги келишувга эришдилар. Янги шартнома 2025 йилдан амал қилади. Инглиз жамоаси “адидас”дан 2025 йилдан бошлаб 104 миллион евро олишади. Бу АПЛ тарихдаги энг йирик келишув. Бироқ бу келишувнинг битта ёмон тарафи бор. Агар МЮ қаторасига икки йил EЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, уларнинг даромадлари анча камаяди.

2. Барселона — Nike, Бир мавсум учун 105 миллион евро

“Nike” “Барселона” билан 1998 йилдан бери бирга. 2018 йилда эса навбатдаги шартнома имзоланди. Келишув ўн йилга мўлжалланган бўлиб, бу йиллар давомида каталонияликлар йилига 105 миллион евро олишади.  Айни вақтда “Барселона”нинг моддий аҳволи жуда ёмон ва шу сабабли улар “Nike” билан янги келишувни қўлга киритишмоқчи.



1. “Реал Мадрид” — адидас. Бир мавсум учун 152 миллион евро

Биринчи ўринда “Реал Мадрид”. Бу жамоадан бошқаси ҳам бўлиши мумкин эмас. Мадрид жамоаси немис бренди билан 1998  йилдан бери ҳамкорлик қилишмоқда. Уларнинг сўнгги келишувлари 2019 йилда амалга ошганди. 8 йилга тузилган шартнома бўйича мадридликлар йилига 152 миллион еврога эга бўлишади. Ўтган йили “адидас” “Реал Мадрид”нинг 3,1 миллионта футболкасини сотишга эришди. Бир йил аввал EЧЛни қўлга киритгани учун 5 миллион евро миқдорида бонусга ҳам эга чиқди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика