Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Энг фаол спорт журналистлари тақдирланди News

Энг фаол спорт журналистлари тақдирланди

27 июнь мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида байрам қилиб келинади.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган 2017 йилда ҳам журналистлар мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим воқеа-ҳодисаларни, шу жумладан, спорт оламида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ёритишда фаоллик кўрсатмоқдалар. Ўз навбатида, оммавий ахборот воситалари ходимлари шахсан давлатимиз раҳбарининг юксак эътибор ва ғамхўрлигини ҳис этиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соҳада фаолият кўрсатувчи журналистларни рағбатлантириб бориш кўзда тутилган. 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Энг фаол спорт журналисти” республика танлови ўтказиб келинмоқда. Биринчи мукофот соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, иккинчи мукофот соҳибига 15 баробари, учинчи мукофот эгасига эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофотлари, яна уч журналистга рағбатлантирувчи совринлар топширилади.

Спорт журналистикаси соҳасида 2016-2017 йиллар мобайнида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир қатор журналистлар танлов ғолиблари деб топилди.

Бугун Ўзбек миллий академик театрида ўтказилган тантанли маросим чоғида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов қуйидаги журналистларга мукофотларни топширди:

1-ўрин - Нарзулла Сайдуллаев, championat.asia сайти журналисти;
2-ўрин - Марина Якубова, ЎзМТРК “Спорт” телеканали Трансляция ва спорт янгиликлари студияси бош муҳаррири ўринбосари;
3-ўрин - Бобур Акмалов, “Орият Доно” радиоси ижодий гуруҳи раҳбари, спорт эшиттиришлари муаллифи ва бошловчиси.

Рағбатлантирувчи мукофотлар билан “Интерфутбол” газетаси бош муҳаррири Ахадхон  Абдуҳамидов, “sports.uz” сайти муҳаррири Бекзод Исаев ва ЎзМТРК “Спорт” телеканали Таълим-тарбия бош муҳарририяти режиссёри Нилуфар Касимова тақдирланди.

Биз барча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз ҳамда уларга ижодий зафарлар тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика