Энг ажабтовур футбол формалари
28 feb 2014 17:10
News
Энг ажабтовур футбол формалари
TalkSport интернет нашри футбол тарихидаги энг ғалати, энг кўп танқидга учраган, ажабтовур формаларни йиғиб чиқди.
Шотландия терма жамоаси
Шотландия деса тасаввуримизда тўқ кўк ҳамда оқ ранглар гапдаланади. Лекин... Шотландия терма жамоасининг мана бу либосига нима дейсиз?
Камерун терма жамоаси 2002
Бу кийимни футболка деб ҳам атаб бўлмайди. Журналистлар ушбу терманинг бу либосига “енгил нимчалар” деган ном беришганди.
Хуллас калом, ФИФА африкаликларнинг ушбу кийиниш услубини, янги “мода”ни қўллаб-қуққатламади ва кейинроқ бу турдаги кийимлардан бошқа фойдаланилмади.
"Манчестер Юнайтед" 1995-96
Ўша мавсумда “Саутгемптон”дан учралган мағлубият (3:1) сабаби сифатида мана шу футбол либосини кўрсатди ва барчасига шундай кийим айбдорлигини таъкидлади. Шу ўйиндан кейин “Юнайтед”нинг бу турдаги кийимлари бутунлай йўқ қилинди. Балки мағлубитга ростдан ҳам футболка сабаб бўлгандир. Ахир шундан кейин “Манчестер” анча яхши натижаларни намойиш этди ва якунда Англия Премьер-Лигаси ҳамда Англия Кубоги соҳибига айланди.
"Арсенал" 1991-93
“Эскирган банан” деган номга лойиқ топилган ушбу футболкада “Арсенал” сафар ўйинларини ўтказарди. Айтишларича, ушбу либосга узоқ вақт тикилиб турилса, сеҳрли бир суратни кўриш мумкин экан. Умуман олганда, суратни кўришдан кўра, бошни оғритиб олиш эҳтимоли юқорироқ бўлса керак.
"Ливерпуль" 2013-14
Кулгуга қолган либослар қаторига “Ливерпуль”нинг жорий мавсумдаги сафар кийимини ҳам киритса бўлади.
Дизайнерлар японлар яратган Space Invaders номли видео-ўйиндан илоҳ олишганми...?
"Рекретиво" 2012-13
Энг ғалати дизайнга эга бўлган кийимни мавсум учун тасдиқлаб бўлгач, мухлисларнинг норозиликлари билан тўлган хатларга жавоб беришига тўғри келди.
Цирк масхарабозлари кийимини эслатувчи футболкаларни жахл отига минган фанатлар “Минни маус” деб аташди.
"Халл Сити" 1992-93
“Халл Сити” номини “Халл Сити тайгерс” қилиб ўзгартирган клубнинг ҳозирги хўжайини Ассем Аллам мана шу дизанга қайтишга қарши бўлмаса керак.
"Норвич" 1992-94
Алламбало футболкалар “касаллиги” ўз вақтида “Норвич”ни ҳам четлаб ўтмаганди.
Бу либос ҳар қанча кулгили бўлмасин, муҳлисларда у билан боғлиқ яхши хотиралар қолган. Бу формада УЕФА кубоги доирасида “Бавария”ни сафарда 1:2 ҳисобида ғалаба ғозона олганди.
Мексика терма жамоаси 1994
Мексика терма жамоаси давозабони Хохе Кампос АҚШда бўлиб ўтган мундиалда мана шундай кўринишда майдонга чиққан эди.
Миллий қадрятларга эътибор қаратиш яхши албатта, бироқ бу даражада ошириб юбориш керакмикан?...
"Атлетик" (Бильбао) 2004
Клубнинг юз йиллик юбилейи муносабати билан, янги кўринишдаги форма яратиш учун маҳлаллий рассомлардан бири Дарио Урзайга мурожаат қилади. Натижада эса...
Яхшиямки, жамоа бу кийимда фақатгина еврокубокларда ўйнаган.
"Карибу" (Колорадо) 1978
“Чексиз имкониятлар мамлакати”да шундай бир клуб бўлган. У фақат бир мавсумгина ўйнаган ва чемпионатда ҳаммадан ёмонроқ натижа қайд этган. Бироқ Карибу кўпроқ ўзининг ҳеч кимникига ўхшамаган, ғаройиб формаси билан ёдда қолган.
Аброр Қодиров тайёрлади

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments