Latest news

17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  3 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  4 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  23 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  2 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди? News

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди?

АПЛ 27-тури доирасида ўтган “Ливерпуль” – “Фулхэм” (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар устози Юрген Клопп ўз фикрларини айтди.

“Фулхем” бизга муаммолар туғдириши аниқ эди. Улар ажойиб формада, бу кучли жамоа. Барчамиз бу каби жамоани АПЛда қолиши керак деб ҳисоблаймиз.

Баъзи вазиятларда учрашувнинг боришига катта таъсир ўтказдик. Танаффус олдидан урилган гол эса бизга жиддий зарба берди. Бунга тўғри ёндашишга урундик ва йигитлар ҳам буни уддалашди. Бироқ, якунда гол уролмадик ва бу катта муаммодир. Жорий мавсумда ўз формамизга кира олмадик. Йигитлар ҳали ҳамон керакли жиҳатларга эга, аммо ҳозир уларни тўғри намоён эта олишмаяпти. Агар вазиятни бир кунда ўзгартириш имкони бўлганда, бу қойилмақом ишга айланарди.

Йигитларим ҳам зафар қучишни хоҳлашди. Ғолиб ютқазган жамоадан кўра кўпроқ ғалабани истаган, деб айтиш осон. Ўйлашимча, муаммо бунда эмас”, дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, “қизиллар” мана 8 ўйиндан бери “Энфилд”да ғалаба қозона олмаяпти. Мағлубиятли серия эса қаторасига 6 учрашувдан бери давом этмоқда.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика