Latest news

08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  0 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  32 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  27 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  57 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  30 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" мағлубиятга учради, Иминов ва Умаров асосий таркибда майдонга тушди News

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" мағлубиятга учради, Иминов ва Умаров асосий таркибда майдонга тушди

"Энергетик-БГУ" ҳамда "Слуцк" ўртасидаги Беларусь чемпионатининг 23-тур учрашуви воқеаларини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

"Энергетик-БГУ" - "Слуцк" 0:2

Голлар: Сасин 58, 70.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Захирадан ўйинга қўшилган Совпел бош билан "Слуцк" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ бу сафар ҳам Брановец сейв ижро этди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБААА! Юдчидцнинг жуда кучли зарбасидан сўнг "Слуцк" посбони қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.

86. "Энергетик" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт вазиятга эга бўлди. Умаровни йиқитишгани учун ҳакам хуштагини чалди.

84. Умаровнинг узатмасидан сўнг Носко дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

77. Ҳисоб 0:3 кўринишига келиши мумкин эди, аммо Сасиннинг узатмасини Сердюк голга айлантира олмади.

70. ГОЛ! "Слуцк" футболчиси Сасин яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашув тақдири ҳал бўлган кўринади.

64. "Энергетик" ҳисобда орқада, аммо мувозанатни тилаш учун тузукроқ ҳужум ташкил эта олмаяпти. "Слуцк" эса биринчи таймдагидан анча сифатли ўйин кўрсатмоқда.

58. ГОЛ! "Слуцк" барибир ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Сасин жарима майдончаси ичига кириб, зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

51. Козлов пенальтини голга айлантира олмади.

50. Пенальти! "Слуцк" футболчисини йиқитишди. "Энергетик" дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

42. Иккала жамоа ҳам тартибли ўйин кўрсата олмаяпти, кетма-кет тўп олдиришлар туфайли баҳсда хавфли вазиятлар жуда кам содир бўляпти.

33. ЗАРБААА! Умаровнинг яқин бурчакка берган зарбасини "Слуцк" посбони қайтариб қолди.

31. "Слуцк" чап бурчак байроқчаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Стандартдан жарима майдончасига ташланган тўпга меҳмон жамоа футболчиси зарба берди, бироқ ноаниқ.

25. Сариқ карточка. Иминов рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун жазоланди.

23. Ўйин темпи баланд эмас, жамоалар навбатма-навбат ҳужум уюштиришмоқда.

13. Учрашув асосан "Энергетик"нинг кичик устунлиги остида ўтмоқда, аммо "Слуцк" тезкор қарши ҳужумлар орқали рақиб дарвозаси олдида хавф яратмоқда.

6. Умаров чап қанотдан марказроққа сурилиб, дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

5. "Энергетик" кўк, "Слуцк" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди. Эслатиб ўтамиз, "Энергетик" сафидаги икки ўзбекистонлик (Иминов ва Умаров) асосий таркибда ҳаракат қилмоқда.


"Энергетик-БГУ": Макавчик. Бакич, Башилов, Иминов, Мавату, Мирошников, Носко, Шкудрюк, Сокол, Умаров, Юдчидц.

"Слуцк": Брановец, Анюкевич, Гафар, Коанда, Козлов, Поникаров, Рашченя, Русак, Сасин, Семёнов, Велико.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика