Latest news

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  43 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  94 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Энди навбат ўтиш ўйинига ёхуд эртага "Сўғдиёна" - "Оқ-тепа" News

Энди навбат ўтиш ўйинига ёхуд эртага "Сўғдиёна" - "Оқ-тепа"

Ўзбекистон Биринчилигидан кейин олий лига ўйинларига ҳам якун ясалди. Энди ПФЛ ўз ҳисобидан ўтказадиган биттагина ўйин қолди.

Бу олий лигада 15-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” ва биринчи лигада мавсумни иккинчи поғонада якунлаб, салкам икки ҳафта ўз рақибини кутган “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинидан сўнг юртимизда мавсум тўлалигича якунланади. Мазкур баҳс эртага Олмалиқ шаҳридаги янги стадионда бўлиб ўтади.

Регламентда нима дейилган?
ПФЛнинг 2015 йилги мавсум учун ишлаб чиққан Регламентининг 4-бўлим, 8-бандининг иккинчи абзацида қуйидаги жумлалар келтирилган: Олий лиганинг фарм-клубидан ташқари, Ўзбекистон биринчилигининг 2015 йилги мавсумида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа, олий лигада 15-ўриндан жой олган клуб билан (бетараф майдонда) ўтиш учрашувида ўйнайди.

Ихчамгина китобчадан ўтиш ўйинига боғлиқ бошқа бирор бир сўз топиб кўрингчи? Яна билмадим. Шахсан мен Регламентга кўз югуртириб, ўтиш ўйинига боғлиқ бошқа сўз топа олмадим. Нега ундай демоқчи бўлаётганимизни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Регламент 2015 йилнинг 5 январида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов томонидан тасдиқланган. Демак, ўша вақтдаёқ Регламентда ўтиш ўйини ҳақидаги юқоридаги жумлалар бўлган ва ўша вақтнинг ўзидаёқ ўтиш ўйинининг келажаги мавҳумлигича қолдирилган. Йиғилишларнинг бирида ПФЛ Бош директори Фарҳод Магометов иккала лига вакилларини ҳам тенг кўришини айтиб ўтган эди. Лекин ўтиш ўйини билан боғлиқ тушунарсиз қарорлар каминани ажаблантирди.



Юқорида таъкидлаганимиздек, Регламентда ўтиш ўйини ҳақида фақатгина биргина жумла келтирилган. Бу ерда ҳеч нарсага тўлиқ ойдинлик киритилмаган. Аниғи шуки, ўтиш ўйини бўлади. Ўйин қачон ташкил қилинади, қаерда бўлиб ўтади, клубларга қандай талаб қўйилади, буниси номаълум. Тўғри, ўйин бетараф майдонда ўтказилади, дейилган, лекин бетараф шаҳар эмас. Албатта, бу катта муаммо эмас. Чунки Регламентда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси учун ажратилган бўлимида ҳам финал ўйини бетараф майдонда ўтказилиши, сўнгги қарорни ЎФФ ва ПФЛ қабул қилиши ёзиб қўйилган. Қолаверса, финал стадиони мусобақанинг ярим финалида ғолиб бўлган жамоалардан келиб чиққан ҳолда танланади. Биласизми, энг асосийси нима? Регламентда Ўзбекистон Кубоги учун алоҳида бўлим ажратилган. Бу бўлимда Ўзбекистон Кубоги мусобақасига доир барча саволларга жавоб олишингиз мумкин. Керак бўлса, Регламентнинг 4-бўлим, 11-бандида Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқичида омадсизликка учраган иккита клуб (2015 йилги омадсизлар - “Локомотив-БФК” ва “Ғиждувон” - муаллиф) ўтиш турнирида қатнашиши ва мазкур ўтиш турнири учун қўшимча “Низом” ишлаб чиқилиши ҳам ёзиб қўйилган. Кечирасиз-у, олий ва биринчи лига клублари ўртасидаги ўтиш ўйини ҳам қайсидир маънода алоҳида Низомга лойиқ учрашув. Тўғри, битта ўйин, Низом ёзиш шартми, дерсиз?! Фикримча, шарт! Агар Низом ишлаб чиқилмаса ҳам Регламентда алоҳида бўлим ёки барча саволларга жавоб топса бўладиган каттагина банд ажратилиши лозим. Нега дейсизми? Сабаби, бизда олий лига билан биринчи лига мусобақаси, клубларга қўйилган талаблар ўртасида фарқ бор.

Оддий мисол, олий лига клублари 45, биринчи лига жамоалари эса, 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олади. Биринчи лига клубларига яна битта алоҳида талаб қўйилган. Жамоа ҳар бир ўйинда бошланғич таркибга икки нафар 19 ёшдан кичик футболчини киритиши шарт. Захирада ҳам уларнинг ўрнини тўлдирадиган камида бир нафар ўйинчи бўлиши лозим. Агар ёш ўйинчи жароҳат олмаса, ўрнини бошқасига бўшатиб бера олмайди. Ўйини чиқса-чиқмасада майдонда ҳаракат қилаверади. Футболда, боз устига, бугунги кун ўзбек футболида барқарор ўйин кўрсатадиган ўйинчини эслай оласизми? Яна у ҳали 20 ёшни қаршиламаган бўлса! Майдондаги ёш ўйинчининг ўрнини фақат ёш футболчи билан тўлдириш мумкин. Бу ўз-ўзидан клублар йил давомида қайсидир позицияда ёш ўйинчининг хизматидан фойдаланишга мажбур. Айтганча, биринчи лига клубларига бу борада битта енгиллик яратилган. Таркибдаги ёш футболчи турли ёшдаги терма жамоага чақирилса, ўша вақтдаги расмий ўйинларда клуб бошланғич таркибга бир нафар ёш ўйинчини киритиши мумкин. Олий лигада эса, бундай талабларга гувоҳ бўлмайсиз. Табиийки, шу ернинг ўзидаёқ ўтиш ўйинида тенглик йўқолади. Чунки эртага бўлиб ўтадиган Низоми йўқ ўтиш ўйинида ҳар иккала клубга ҳам янги футболчиларни қўшимча “заявка” қилишга рухсат берилмаган. Табиийки, биринчи лига клуби рўйхат ўтказган 25 нафар ўйинчининг камида 3 нафаридан воз кечишга мажбур. Ҳар ҳолда олий лига клублари таваккал қилиб, ёш ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланмаётган бир вақтда биринчи лига жамоасидан бундай матонатни кутиш мушкул. Албатта бу ерда ПФЛдан кўра, кўпроқ клуб мураббийлари айбдор, аммо ҳеч ким бир йиллик меҳнатни битта ўйин билан чиппакка чиқаришни истамайди. Чунки эртангги ўйин ё бир йиллик меҳнатларнинг самарасини юзага чиқаради ёки қўполроқ қилиб айтганда бир пул қилади. Бундай ҳолатда Даврон Файзиев ҳам, Илдар Сакаев ҳам таркибга ёш ўйинчини киритиб таваккал қилмайди. Лекин “Оқ-тепа”дан фарқли равишда “Сўғдиёна”да тажрибали футболчилар кўпроқ. Айтганимиздек, бунга олий билан биринчи лига клубларига қўйилган талаблардаги фарқ сабаб.



Ўтиш ўйини олий лига даражасида ўтказилса, демак, биринчи лига жамоасига ҳам қандайдир енгиллик яратиб берилиши шарт. Оддий мисол, иккита лига жамоалари тенг кўрилмаганига яна бир факт. Биринчи лигада мавсум 7 ноябрда якунланди. Олий лигада эса, 20 ноябрь санасида чемпионат ўз ниҳоясига етди. Ўтиш ўйининг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақидаги хабар 18 ноябрь куни ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. “Сўғдиёна” 20 ноябрь куни “Бухоро”га қарши ўйиндан кейин хотиржам тарзда ўтиш ўйинига одатдагидек тайёргарлик кўраверди. “Оқ-тепа” эса, 7 ноябрдан кейин ўтиш ўйинига қандай тайёргарлик кўрганини бир тасаввур қилиб кўринг. Жамоа футболчиларни таътилга чиқарай деса, ўтиш ўйини бор. Таътилга чиқармай деса, узоқ давом этган мавсумдан сўнг барча чарчаган. Гарчи таътил қисқа вақт давом этса-да, мавсум якунланганидан кейин унча-бунча тажрибали мураббий узоғи 10 кун ичида бир ўйин учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яна юқори даражага олиб чиқа олмайди. Бу айни ҳақиқат! Агар ҳозир мавсумнинг охири эмас, ўртаси бўлганида бундай гапларни айтмаётган бўлардик. Айтганча, бу гап: нафақат биринчи лига жамоаси учун, балки олий лига клубларига ҳам тегишли. Мабодо ҳозир вазият тескари бўлганида биз ПФЛ олий лига клубини ўйламаганини ёзаётган бўлардик. Сабаби, таъкидлаганимиздек, мавсум якунлангач, футболчиларни битта ўйинга тайёрлаш анча мушкул. Қолаверса, ўтиш ўйининнг муддати аниқ бўлмаса, клуб бундай ҳолатда қандай режа тузади? Ўртоқлик учрашуви ўтказай деса, биринчи лига клублари таътилга чиқиб кетган. Олий лига жамоалари эса, 19-21 ноябрь кунлари тур ўйинларида майдонга тушади. Ўтиш ўйини 25 ноябрда бўлиб ўтиши “Сўғдиёна”нинг ҳам фойдасига хизмат қилмайди. Чунки жамоа 20 ноябрь куни “Бухоро”га қарши жуда оғир ўйин ўтказди. Жамоа ўша куни ўз уйида тўп сурганини инобатга оладиган бўлсак, Даврон Файзиев ҳам бунгача ўтиш ўйини ҳақида ўйламаган. Мабодо ўйлаган тақдирда ҳам бундай баҳслардан кейин жамоани ўтиш ўйинига тайёрлаш осон эмас! Зеро, ҳозир ҳамма учун мавсум якунланди. “Сўғдиёна” ва “Оқ-тепа” мажбур бўлгани учун эртага майдонга тушади. Хуллас, тақвим тузишда ўтиш ўйини, хусусан, биринчи лига клуби умуман инобатга олинмаганини шунинг ўзиёқ айтиб турибди.

Низоми йўқ ўтиш ўйинида яна бир тушунмовчилик бор. Олган маълумотларимизга кўра, ўтиш ўйинида жамоалар сариқ карточкаси 4тага етган ва мавсумнинг сўнгги турида қизил карточка олиб майдондан четлатилган ёки аввалги турларда олинган қизил карточка сабаб бир нечта ўйинга четлатилган футболчининг хизматидан фойдалана олмайди. Бизга маълумки, қизил карточкалар мусобақадан-мусобақага тўғридан-тўғри таъсир қилади. Яъни, Ўзбекистон Кубогида қизил олган ўйинчи чемпионатнинг навбатдаги ўйинида майдонга туша олмайди ёки аксинча. Бу бирдек олий ва биринчи лига клубларига тегишли. Лекин сариқ карточкалар фақат ўша мусобақаларга таъсир қилади. Аниқроғи, футболчининг сариқ карточкаси, қайси турнирда бўлса, ўша мусобақага ҳисобланади. Бошқача айтганда, Кубок билан чемпионатда олинган карточкаларнинг бир-бирига таъсири йўқ. Сўзимизга факт сифатида айтиб ўтишимиз мумкин, бунга қизиққанлар Регламентнинг “ЎФФнинг Тартиб-интизом кодекси” бўлимининг 5.46 ва 5.47 бандларини ўқиб чиқсин. У ерда сариқ ва қизил карточкаларнинг қайси мусобақаларга таъсир қилиши аниқ-тиниқ қилиб ёзиб қўйилган. Ҳақиқат шуки, мазкур бандларда ўтиш ўйини ҳақида умуман гап йўқ. Майли, ўша вақтда ўтиш ўйини ёддан кўтарилгандир?! Шундай экан, қизил карточкани тушунасиз, аммо чемпионатда 4та сариқ карточка олган футболчини ўтиш ўйинида майдонга тушишини таъқиқламаган маъқул. ПФЛ ўзининг хатосини шу йўл билан ювса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ерда ҳар иккала жамоа ҳам жабр чекади. Лекин кўпроқ “Оқ-тепа”га жабр бўлади. Боиси, жамоа 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган. Уларнинг 4 нафари ёш ўйинчилар. Агар қайсидир ўйинчида жароҳат бўлса, табиийки, у ҳам сафдан чиқади ва ўз-ўзидан жамоа футболчи етишмовчилигига дуч келади. Биз “Оқ-тепа”га ёрдам берилсин демоқчи эмасмиз, шунчаки, Регламентда йўқ қоидаларни ўтиш ўйинига киритмаган маъқул. Табиийки, бу “Сўғдиёна”га ҳам қўл келади. Шунда сал тенгликка қадам ташланган бўлади, аслида олий билан биринчи лига клублари ҳеч қачон тенг бўлмасада?! Хуллас, шунақа гаплар.

Айтганча, ПФЛ биринчи марта ўтиш ўйинини ўтказаётгани йўқ. Илгари ҳам бундай ўйинлар ташкил қилинган. Фақат ўтиш ўйинлари ҳар доим ҳар хил тартибда ўтказилади. Қайсидир йили гуруҳ тартибида, қайсидир мавсум иштирокчилар уй-меҳмон тизимида ғолибни аниқлашган. Битта учрашувдан иборат ўтиш ўйини биринчи марта бўлиб ўтади. Эртага нима бўлишини эса, эртага билиб оламиз. Аниқроғи, олий лиганинг 2016 йилги мавсумида иштирок этадиган клуб номини эртага биламиз. Агар олий лигага чиқишга астойдил ҳаракат қилаётган “Оқ-тепа” “Сўғдиёна”га қарши ўйинда матонат кўрсатиб, ғалаба қозонадиган бўлса, келаси йил олий лигада Тошкент шаҳри шаънини бир йўла бешта клуб ҳимоя қилади.



Сўзимизни яна битта факт билан якунлашни лозим деб топдик. Регламентга кўра, 2015 йил биринчи лигада биринчи ўринни эгаллаган клуб келаси йил олий лигага иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Яъни, “Обод” олий лигага чиқиб бўлди. Олий лигада сўнгги ўринни эгаллаган жамоа эса, 2016 йилги мавсумни қуйида бошлайди. Бу – “Динамо”! Шу ерда битта лекини бор. Регламентнинг 4-бўлим, 3-бандида қуйидаги жумлалар бор: олий ва биринчи лига иштирокчилари жамоаларнинг сўнгги мавсумдаги натижалари ва Регламентнинг “Клубларга қўйиладиган талаблар” (3-бўлим)га асосан ПФЛнинг “Спорт бўлими”, ЎФФ Ижроияқўмитаси орқали муҳокама қилинади. Якуний қарорни ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қабул қилади.

Бу “Обод” ҳам, эртага ғолиб бўлса, “Оқ-тепа” ҳам келаси йилни олий лигада қатнашиши аниқ дегани эмас! Боиси, Регламентда клубларга қўйилган талаблар бор. Ўша талабларни олий лиганинг қайси жамоаси тўлиқ бажаради, билмадимку, аммо катта эҳтимол билан “Обод” ва “Оқ-тепа”га бу оғирлик қилиши (аслида олий лигадаги аксар клубларга бу оғирлик қилади) ёки “оғирлик қилиб қолиши мумкин”. Буёғини вақт кўрсатади. Ҳақиқат шуки, олий лигада қайси жамоа қатнашишини ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси ҳал қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика