Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Энди жадвалнинг қуйи қисмида ҳам кураш қизғин кечади News

Энди жадвалнинг қуйи қисмида ҳам кураш қизғин кечади

Олий лигада кейинги йил 12та жамоа бўлиши ҳақидаги хабар чиққанидан сўнг жадвалнинг пастки ўринларида бораётган жамоалар анча қимирлаб қолгани рост.

Эндиликда нафақат иккинчи ўрин, балки олий лигада жон сақлаб қолиш учун кураш қизғин кечади. Айниқса, "Қизилқум", "Динамо, "Сўғдиёна", "Шўртан" ва "Нефтчи" клублари учун бундан кейин ҳар бир баҳс финалга тенг бўлади. 

ЎФФнинг тўсатдан 12та жамоалик формат бўйича қарорга келгани алоҳида масала. Тез орада бунга ҳам атрофлича тўхталамиз. Ҳозир эса 11-15 ўринларда бораётган клубларнинг кейинги тўртта ўйинига эътибор берган ҳолда имкониятларни чамалаб кўрамиз. 

11-ўрин. "Қизилқум". 30 очко
Ҳозирча "Қизилқум" "хавфли зона"да эмас, лекин жамоа кетма-кет ўйинларни ютқазишда давом этаверса, олий лига билан хайрлашиб қолиши мумкин. Қолаверса, бу жамоа иккинчи даврада ўзини кўрсата олмаяпти. "Қизилқум" қолган тўртта баҳсдан иккитасини уйда, яна иккитасини сафарда ўтказади. Жамоанинг айниқса "Динамо"га қарши баҳси муҳим аҳамият касб этади. 

Жамоанинг кейинги учрашувлари: 
27-тур. "Қизилқум" - "Динамо"
28-тур. "Машъал" - "Қизилқум"
29-тур. "Қизилқум" - "Металлург"
30-тур. "Шўртан" - "Қизилқум"

12-ўрин. "Динамо". 29 очко
"Динамо"ни 11-ўриндаги "Қизилқум"дан атиги бир очко ажратиб турибди. Демак, навбатдаги турда навоийлик мухлислар жуда ажойиб беллашув гувоҳига айлансалар керак. Шунингдек, бу ўйинга Самарқанддан ҳам мухлислар бориши мумкин. "Динамо" учун кейинги турдаги "Нефтчи" билан баҳс ҳам эътиборга молик ўйинлардан бири бўлади. 

Жамоанинг кейинги учрашувлари: 
27-тур. "Қизилқум" - "Динамо"
28-тур. "Динамо" - "Нефтчи"
29-тур. "Динамо" - "Локомотив"
30-тур. "Машъал" - "Динамо"

13-ўрин. "Сўғдиёна". 28 очко
Албатта, "Сўғдиёна"га ҳам қийин, лекин жамоа 11-ўриндаги "Қизилқум"дан атиги икки очко ортда бормоқда. Демак, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Бундан кейин жиззахликлар учун ҳам ҳар бир баҳс финалдек ўтади. Уларнинг биринчи финали шу турда "Пахтакор"га қарши кечади. 

Жамоанинг кейинги учрашувлари: 
27-тур. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"
28-тур. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"
29-тур. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"
30-тур. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

14-ўрин. "Шўртан". 23 очко
"Шўртан"да уч очко бор, чунки жамоага "Обод" билан ўтказилмайдиган ўйин учун техник ғалаба ёзилади. Лекин барибир қолган ўйинларда ғузорликларга қийин бўлади. Балки ЎФФ бу клубни легионерларга вақтида маош тўламагани учун ФИФА қарорига биноан биринчи лигага тушириб юбориши мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

Жамоанинг кейинги учрашувлари: 
27-тур. "Олмалиқ" - "Шўртан"
28-тур. "Шўртан" - "Насаф"
29-тур. "Обод" - "Шўртан"
30-тур. "Шўртан" - "Қизилқум"

15-ўрин. "Нефтчи". 23 очко
"Нефтчи" ҳам "Шўртан" билан бир хил очко тўплаган. Фарғоналиклар учун бу мавсум жуда оғир ўтмоқда ва мавсум охирига келиб нима бўлишини айтиш қийин. "Нефтчи" бу турда дастлаб "Локомотив" синовидан ўтади. Шунингдек, бу жамоанинг сафарда "Динамо" билан кечадиган баҳси ҳам муҳим роль ўйнайди. 

Жамоанинг кейинги учрашувлари: 
27-тур. "Нефтчи" - "Локомотив"
28-тур. "Динамо" - "Нефтчи"
29-тур. "Нефтчи" - "Машъал"
30-тур. "Металлург" - "Нефтчи"

Х.Холиқов. 


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика