Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди
15 oct 23:58
News
Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди
"Челси" АПЛ 7-турида "Ливерпул"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Лондонликлар ҳужумчиси Эстевао 95-дақиқада гол урганидан сўнг, бош мураббий ўйинчилар ва мухлислар билан бирга байрам қилиш учун майдонга югурди. Бош ҳакам Энтони Тейлор шундан сўнг мураббийга қизил карточка кўрсатди.
"Энцо Мареска 4 октябрь шанба куни бўлиб ўтган "Челси" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Премьер-лига ўйинида ножўя хатти-ҳаракатлари учун бир ўйинлик дисквалификация ва 8000 фунт стерлинг жаримага тортилди.
Мураббийнинг ўйин давомида номақбул тарзда ҳаракат қилгани, ҳақоратли ва беҳаё сўзлар ишлатгани ҳамда хулқ-атвори туфайли тахминан 96-дақиқада майдондан четлатилгани таъкидланган.
Кейинчалик Энцо Мареска айбини тан олди ва белгиланган жаримани қабул қилди," - дейилади Англия футбол ассоциацияси қарорида.
Мареска жамоаси 18 ноябрь куни АПЛнинг 8-турида "Ноттингем Форест" майдонида меҳмон бўлади.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments