Latest news

07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  0 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  4 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  178 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13

Эмилиано Мартинес: "У Нидерландия гол уришини хоҳлади" News

Эмилиано Мартинес: "У Нидерландия гол уришини хоҳлади"

Аргентина терма жамоаси ва "Астон Вилла" клуби посбони Эмилиано Мартинес чорак финалдаги ҳакамни танқид қилди.

Нидерландия ва Аргентина термалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи иккинчи баҳси тартибсизликлар ва огоҳлантиришларга бойлиги билан ажралиб турди. Ўйинни бошқариб борган рефери Антонио Матеу Лаос ўйин давомида жами 15 та сариқ карточка кўрсатди ва баъзи вазиятлар унинг назоратидан чиқиб кетгандай таассурот қолдирди. Жанубий Америка вакилининг пенальтилар сериясида ғалаба қозонишида қаҳрамонлик кўрсатган Мартинес ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди:

"Жуда мураккаб ўйин бўлди ва биз ўйинни яхши назорат қилдик, деб ўйлайман. Биз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди, ҳакам рақибларимизга ҳамма нарсани берди. Тўсатдан улар бош билан яхши зарба беришди. Мен буни кўрмай қолдим ва ҳаммаси тескари бўлиб кетди. Рефери уларга ҳеч қандай сабабсиз 10 дақиқа қўшиб берди, 10 дақиқа! У 2 ё 3 марта жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси берди. У шунчаки Нидерландия гол уришини хоҳлади. Умид қиламанки, биз энди ўша ҳакам билан ўйнамаймиз. Чунки у фойдасиз".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика