Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди News

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди

"Пахтакор" жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Райян" жамоасини қабул қилди.

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. 4-тур
"Пахтакор" (Ўзбекистон) – "Ал Райян" (Қатар) 0:1
Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Такебе Ёсуке, Хамамото Юсуке (Япония)
Захира ҳаками: Араки Юсуке (Япония)
ВАР: Кимура Хироюки (Япония)
АВАР: Танимото Рё (Япония)
Назоратчи: Али Аҳмад Ал Траифи (Саудия Арабистони)
Комиссар: Асеп Сапутра (Индонезия)

"Пахтакор" - 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов (99.Улуғбек Ҳошимов, 74), 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 74), 22.Умар Адҳамзода (44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 86), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (40.Кими Мерк, 86), 30.Отабек Жўрақўзиев (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 46), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов
Захира: 1.Никита Шевченко, 35.Павел Павлюченка, 2.Беҳруз Асқаров, 15.Диёр Ортиқбоев, 33.Дониёр Абдуманнопов, 77.Дилшод Саитов.

"Ал Райян" - 48.Пауло Виктор, 2.Мурад Нажи, 3.Ҳазим Аҳмад, 4.Жулиен де Сарт, 5.Давид Гарсия, 6.Абдулазиз Хотим (16.Абдулраҳмон Ал Ҳарази, 90+6), 8.Маҳмуд Хассан (33.Амид Маҳаджан, 90+3), 10.Рожер Круг (62.Жошуа Бренет, 90+3), 13.Андре Фонсека, 18.Франсиско Жинелла (55.Муҳаммад Солиҳ, 46), 77.Ашраф Бенчарки
Захира: 1.Фахад Юнис, 7.Родриго Табата, 14.Адел Бадер Ал Ахмад, 15.Тамем Мансур, 17.Муҳаммад Сураг, 20.Холид Али Бинсаба, 22.Сами Белди, 27.Али Ахмад.

Огоҳлантириш: Андре Амаро (45), Ҳазим Аҳмад (82), Сардор Собирхўжаев (84).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Пахтакор"да ўйини давом эттириш хоҳиши йўқдек кўринмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Пахтакор" таркибида яна икки ўзгариш бўлди. 

84. Собирхўжаев қўполлик учун огоҳлантирилди.

82. Ҳазим Аҳмад вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

80. Алижонов бир нечта рақибидан ўзиб кетиб, жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

74. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

72. Хавфли вазият! Бурчак узатмасини меҳмонлар голга айланишига бир баҳя қолди. Якуний узатма ноаниқ кўриниш олди.

71. "Ал Райян" бурчак зарбаси ишлаб олди. 

68. Умарзоданинг чап қанотдан марказга узатган тўпини Виктор эгаллаб олди.

66. Гол ўтказиб юборганидан кейин "Пахтакор"да шиддат етишмаяпти. Биринчи бўлимда нисбатан яхшироқ "Пахтакор"ни кўргандик.

60. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

57. Меҳмонлар томонидан йўллаган зарбасини Назаров тўпни қайтарди.

51. ГОЛ! "Ал Райян" ҳисобни очди! Аҳмад Ҳазим узоқ масофадан Владимир Назаровнинг устидан тўпни дарвозага ошириб қўйди! Меҳмонларнинг илк хавфли ҳужуми голга айланди.

49. Алижонов рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар бунга йўл қўймади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди. Биринчи бўлимда "Пахтакор" яхши ўйнади, кичик устунликка эришди, аммо ҳужумларни якунлашда самарадорлик етишмади. Ҳамдамов ва Алижонов бошқа жамоадошларига қараганда яхшироқ ҳаракат қилди, назаримда.

45+3. Алижоновнинг хавфли зарбасини Виктор қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Черанга нисбатан қўполлик ишлатган Андре Амаро огоҳлантирилди.

43. Собирхўжаевнинг зарбасига рақиб футболчиси "блок" қўйди.

37. Алижоновнинг узаатмасидан сўнг ҳужумда дарвозабонга нисбатан фол ишлатилди.

34. Бўриевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

30. Жўрақўзиев кўнгилдагидек ҳаракат қила олмаяпти, назаримда. Ҳужумчи рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ негадир секин ҳаракат туфайли рақиб ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди.

26. Хавфли вазият! Дастлаб Ҳамдамов қарама-қарши қанотга узатма амалга оширди, Алижонов тўпни тўхтатмасдан марказга пас берди, Жўрақўзиев эса тўпга улгурмади.

23. Бўриев майдон марказидаги ҳаводаги тўп учун курашда рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди.

19. Азмиддинов жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

16. Зарба! Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатган тўпига бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб,  майдонни тарк этди.

16. Черан бурчак зарбаси ишлаб олди, унинг дарвоза томон зарба йўллашига рақиб ҳимоячилари имкон беришмади.

12. Зарба! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Жўрақўзиев бош билан зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

11. Адҳамзода рақиб яриммайдонида қўполлик ишлатди. ҳакам уни биринчи гал кечирди.

6. Зарба! Собирхўжаев рақиб жарима майдонида чап оёқда аниқ зарба йўллади, Виктор сейв намойиш этди.

5. Бенчарки бир нечта рақиб футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ якунда тўп унинг ўзидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

2. Хавфли вазият! Босим натижасида мезбонлар қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. "Ал Райян" ҳимоячиси дарвозабонга пас беришда сусткашликка йўл қўйди, бироқ қатарликлар посбони сўнгги лаҳзада "Пахтакор" ҳужумчиси билан тўп учун курашда илдамроқ ҳаракат қилди.

1. Ўйин бошланди. "Пахтакор" сариқ, "Ал Райян" қизил-қора рангли либосда ҳаракат қилади. 

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика