Latest news

18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  110 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  0 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  5 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  22 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  4 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди News

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди

Терма жамоа лагеридан дарак.

Бугун ҳам Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги машғулотини ўтказмоқда.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда икки маҳаллий футболчи қатнашмаяпти.

Дарвозабон Элдорбек Суюнов болдир суягининг устки қисмининг лат ейиши ташҳиси билан терма жамоа лагерини тарк этган. Унинг жароҳат жиддий эмас, бироқ машғулотларда иштирок эта олмайди ва ўртоқлик ўйинларигача терма жамоага ёрдам бера олмайди.



Ҳимоячи Шерзод Аъзамовда сон мушагининг енгил лат ейиши аниқланган. Шу боис футболчи бугун ва эртага фақат тренажер залида машғулот ўтказади. "Пахтакор" вакили икки кундан кейин умумий гуруҳга қайтади.

Легионерлардан биринчилардан бўлиб "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Ростов" клуби аъзоси Элдор Шомуродов терма жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашмоқда.

Қолган икки легионер Одил Аҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов шу кунларда Тошкентга етиб келишади.  



Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)  (жароҳат)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика