Latest news

13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  6 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  6 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  2 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  26 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  8 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  7 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  3 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  14 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  26

Элдорбек Суюнов: "Тақдирлаш маросими? Иккинчи лиганинг қандайдир турнири ғолиблигини қўлга киритгандек туюлди" News

Элдорбек Суюнов: "Тақдирлаш маросими? Иккинчи лиганинг қандайдир турнири ғолиблигини қўлга киритгандек туюлди"

Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов сайтимизга интервью берди.

- Финал жуда зўр ва қизиқарли бўлди. Худога шукур ютиб олдик ва "Насаф" тарихида янги саҳифа очишга эришдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ўйинда давомида стадиондаги муҳит жуда аъло эди. Футболчи ўйин давомида финалда ўйнаётганини тўлиқ ҳис этиб турганди. Жиззахдаги стадионда муҳит жуда яхши бўлди. Лекин учрашувдан сўнг ташкил этилган тақдирлаш маросими кишини ранжитди. Умуман ҳакам хуштаги янграганидан сўнг финал тез тугаб қолди. Аксинча финал ўйиндан кейин ғалаба қозонган жамоа учун ҳақиқий финалдек бўлиши лозимку? Футболчи учун финалда ўйнаш бу орзу. Унда ғалаба қозониш ва уни муносиблардек нишонлаш, чиройли муҳит, яхши кайфиятда шоу даражасида кубокни боши узра кўтариш бу футболчи, умуман бутун жамоага учун қилган меҳнатларини самараси деб биламан. Афсуски ушбу финалнинг тақдирлаш маросими ҳам аввалгиларникидан умуман фарқ қилмади. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон кубогининг финалига ўхшамади. Бу худдики иккинчи лиганинг қандайдир турнир ғолиблигини қўлга киритгандек туюлди. Ҳар бир футболчи финалда шоу, чиройли муҳит кўришни истайди. Муҳит деганда ўйин давомидаги атмосферани назарда тутмаяпман. Бу борада ҳеч қандай камчилик бўлмади. Ўйин тезлиги, чиройлилиги ҳақиқий финалдек ўтди. Бунда ишқибозларнинг хизмати жуда катта бўлди. Бунинг учун кучли ёмғирда стадионни тарк этмаган ҳар бир мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Тақдирлаш маросимини саёз ўтгани ПФЛ учун янгилик эмас. Умуман бу галги финалнинг тақдирлаш маросимида ўзгаришлар кутганмидингиз...
- Тўғри, Олмалиқдаги ўтган йилги финалнинг тақдирлаш маросими ҳам ҳар доимгидек ўтганди. Лекин бу финалку... Албатта нимадир янгилик, креативлик кутгандим. Ахир финал ўйинига майдонга тушаётгандимку? Финал барча учун шоу бўлиши керак. Финал шуниси билан финалку... Бизларнинг ҳам мухлисларимиз шундай финаллар орқали қизиқарли воқеалар, шоуларни кўришга ҳақлиларку.

- Финал олдидан кубокни қўлга киритишларизга қанчалик ишонгандинглар?
- Биз мавсум бошида Ўзбекистон кубоги ёки чемпионатда зафар қучишни мақсад қилгандик. Финалга қадар етиб келганидан сўнг ниҳоят узоқ кутилган кубокни Қаршига олиб кетишга қаттиқ бел боғлагандик. Шу учун ўйинга ўзгача тайёргарлик кўргандик. Мотивация жуда юқори эди.

- Финалдаги ғалабани жамоа билан биргаликда нишонладингларми?
- Йўқ, нишонламадик. Энди нишонлаймиз. Олдинда ўйинлар бор. Шу боисдан бўлса керак ҳали кубокни "ювиш"га улгурмадик. Ўйинларни ўтказиб олсак нишонласак керак. Шахсан мен ўзим жамоани йиғиб бўлса ҳам нишонлагим келмоқда. Биз тарихий натижани қўлга киритдик. Ўйлашимча, буни муносиб тарзда нишонлаш лозим.

- Кубок соҳибига айланганингиздан сўнг янги кунни қандай қарши олдингиз?

- Кубокни олиб тарихга кириш бу жуда катта воқеа. Финалда жуда ҳиссиётлар катта эди. Аммо бу каби тақдирлашдан сўнг ҳаммаси оддий ўйиндек ўтди-кетди. Тўғриси, финал тез унутилгандек. Шахсан менга шундай туюлди.

- "Насаф" Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Чемпионатда ғолиб бўлиш учун эса назарий жиҳатдан ҳали имконият сақланиб қолган...

- Худо хоҳласа чемпионатда ҳам ғолиб бўлишга уриниб кўрамиз. Ҳеч бўлмаганда иккинчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Бизни ҳали ҳисобдан чиқаришга эрта. Қани кўрайликчи, нима бўларкин. Биз охиригача чемпионлик учун ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратишни ўрганиб олди. Лекин "Пахтакор"ни чемпионат ўйинларида кўп йиллардан буён мағлуб этолмай келмоқда. Тез орада "Пахтакор" "Насаф" меҳмони бўлади. Ҳозирги "Насаф" "Пахтакор"ни мағлуб эта оладими?
- "Насаф" ўйин жиҳатидан "Пахтакор"дан кучли. Бу йили ушбу қора анъанани бузишга бор вужудимиз билан ҳаракат қиламиз. Улар билан ўзимизнинг ҳисоб-китобимиз бор. Қаршида "Пахтакор"ни қийин синов кутмоқда. Бу сафар уч очко бизники бўлади. Мен жамоамиз ва кучимизга ишонаман. Ҳозирги "Насаф" ҳар қандай рақиб билан беллаша олади. Бу сафарги ўйин жуда жиддий бўлади. Мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабани тақдим этишга бор кучимизни сарфлаймиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика