Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  2 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  2 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  4 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Элдорбек Суюнов "Ал Жайиш" билан ўйинга тайёр News

Элдорбек Суюнов "Ал Жайиш" билан ўйинга тайёр

ОЧЛ плей-офф иккинчи босқичи доирасида 8 февраль куни Қаршининг "Насаф" клуби Дохада "Ал Жайиш" жамоасига қарши майдонга тушади.
Айни пайтда Дубайда йиғин ўтказаётган "аждарлар" эртага Дохага учиб кетишади. Клуб мухлисларини қувонтирадиган хабарлардан бири бу асосий дарвозабон Элдорбек Суюновнинг жароҳатдан тузалиб умумий гуруҳ билан машғулот ўтказаётгани бўлди. Бу ҳақда championat.asiaга "Насаф" дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков айтиб ўтди.

"Элдор жароҳатидан тузалди ва умумий гуруҳда машқ қилмоқда. Барча футболчилар Дубайга етиб келишган. Эртага тонгда Дохага учамиз. Рақиб ўйинларини ўрганиб чиқдик. "Насаф" фақат ғалаба учун ўйнайди, менимча, Ўзбекистон халқи ва клуб мухлислари шуни истамоқда. Ўз навбатида "Локомотив"га ҳам ғалаба ёр бўлишини тилайман. 8 февраль куни юртимизда қўшалоқ байрам бўлишига умид қиламан", - дейди Иванков "СА"га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Жайиш" - "Насаф" учрашуви 8 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика