Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Элдор Суюнов: "Терма жамоага чақирилмаганимни тўғри қабул қиламан. Жой ҳеч кимга кафолатланмаган" News

Элдор Суюнов: "Терма жамоага чақирилмаганимни тўғри қабул қиламан. Жой ҳеч кимга кафолатланмаган"

"Пахтакор" жамоаси Coca Cola Суперлига 22-турида сафарда АГМКни йирик 6:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали посбони, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Суюновга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Дастлаб АГМКга қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Нима деб ўйлайсиз, рақиб чиндан ҳам кучсиз ўйин намойиш этдими?

- Мазкур учрашувдаги ғалаба рақибнинг кучсиз ўйнагани эмас, балки бизнинг кучли ҳаракат қилганимиз эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман.

- Биринчи даврада "Пахтакор" стадионида ўтказилган ўйинда жамоа қийналган ва якунда дуранг натижа қайд этганди. Кеча эса буни аксини кўрдик...

- Мавсумнинг биринчи қисмида ўтган ўйинда жамоамиз яхши ўйин кўрсатган эди. Шунчаки, ўшанда яратилган вазиятлардан фойдалана олмагандик. Футбол кутилмаган натижалари билан қизиқ. Ўз майдонимизда дуранг қайд этган бўлсак, меҳмонда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилдик.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий  Вадим Абрамов ноябрь ойидаги йиғин учун таклиф қилинган футболчиларни рўйхатини эълон қилди. Сизни ушбу йиғинга чақирилмаганингиз кўпчилик қатори бизни ҳам ажаблантирди. Ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай?

- Олдиндаги йиғинга чақирилган футболчиларни рўйхатини кўрдим. Дарҳақиқат ажойиб таркиб. Мен қатори барча футболчиларга терма жамоада жой кафолатланмаган. Шунинг учун миллий жамоага лойиқ эканлигингни ҳар куни исботлашинг керак. Буни тўғри қабул қиламан ва келаси йиғинга қадар мураббийлар ишончини қозониш учун ҳаракат қиламан. 

- Кўп ҳолларда эътибор берамиз жамоангиз томонидан урилган голларни нишонлашда бошқалардан ажралиб турасиз. Бу борада кимга тақлид қиласиз?

- Жамоам гол урса табиийки хурсанд бўламан. Айниқса дербиларда, принципиал рақиблар билан ўйинларда голларни нишонлаш мен учун ўзига ҳос завқ бағишлайди. 

- "Пахтакор" учун жорий мавсум нисбатан қийин ўтмоқда. ОЧЛда ҳам катта куч йўқотилди, жамоанинг аксарият футболчилар терма жамоа йиғинларида иштирок этиб қайтди. Мана шу омилларни инобатга оладиган бўлсак янги форматда декабрь ойида ўтадиган кубок баҳсларига футболчилар қандай ҳолатда етиб келиши мумкин?

- Жамоамиз учун бу мавсум ҳам ажойиб ўтмоқда. ОЧЛ баҳсларида ҳам яхши ўйин намойиш этдик, тўғри мақсадимиз бундан ҳам юқори эди. Лекин, ҳамма нарса яхшиликка деб ўйлайман. Тақдир эмас экан. Катта куч йўқотилди деган фикрингизга қўшилмайман. Чунки, миллий терма жамоанинг йиғинидан сўнг бешта ўйинни барчасида ғалаба қозондик, тўплар нисбати эса 21:2.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика