Latest news

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  1 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  9 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади" News

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади"

Бугун тунда ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади.

Унда "Бавария" - "Арсенал" ва "Атлетико" - "Милан" жамоалари ўзаро беллашишади. Бу учрашувлар жуда кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлиши табиий. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби посбони Элдор Суюнов билан бугунги ўйинлардан нималарни кутаётгани ҳақида сўрадик.

Бугунги ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп кечади деб ўйлайман. Куниннг марказий баҳси сўзсиз Мюнхенда "Бавария" - "Арсенал" ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳақида фикр юритадиган бўлсам, менимча, "Бавария" жамоаси йирик ҳисобда Лондон жамоасини мағлубиятга учратади. Бу мени шахсий фикрим. Ўйин ҳужумкор тарзда кечиши аниқ. Ўйлашимча, "Бавария"  Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади.

"Атлетико" - "Милан" тўқнашуви ҳам футбол мухлисларини зериктириб қўймайди деб ўйлайман. Биринчи ўйинда "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада, фикримча, бугун "Милан" клуби вазиятни ўз томонига ижобий ҳал эта олади. Кларенс Зеедорф бошчилик қилаётган "Милан" жамоаси бундай турнирларда қандай ўйнашни яхши билади. Бугунги баҳсда "Милан"га тажриба ас қотиши мумкин. "Бавария" ва "Милан" кейинги босқичга йўл олади деб ўйлайман.

Мен қайси ўйинни кўраман? Албатта "Бавария" - "Арсенал" баҳсини танлайман. Бу учрашув кескин курашларга бой ва асосийси, томошабоп бўлади. Мен учун "Бавария" посбони Мануэль Нойернинг ўйинлари жуда қизиқ. Унинг ҳар бир ҳаракатлари ва сейвлари кўпчилик қатори мени  ҳам лол қолдириб келади. Шунингдек, Тони Кроос ва Тиаго Алькантараларнинг кўрсатаётган футболи менга манзур бўлмоқда. Бу футболчилар ҳозирда ўзининг юксалиш даврида.

Диего Коста ва Марио Балотелли дуэлида Марио Балотеллинининг имкониятларини юқорироқ баҳолаган бўлардим. Ўйлашимча, Марио Балотелли бугун Куртуа дарвозасига йўл топа олади.
 
Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика