Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  4 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  2 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  5 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  8 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  14 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  10 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   31 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  10 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Элдор Шомуродов учун қайси вариант қулайроқ? Илёс Зейтуллаев фикрини айтди News

Элдор Шомуродов учун қайси вариант қулайроқ? Илёс Зейтуллаев фикрини айтди

Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" устози Илёс Зейтуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Фикримча, ўйин жанговар ўтди. Яхши техникали футболчиларимиз кўп бўлганлиги сабабли биринчи бўлимда тўпни ушлаб тура олдик. Иккинчи таймда ҳам ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Қаршимизда Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири - "Пахтакор" эди. шу сабабли жанговар ўйнадик. Йигитлар учун хафаман. Улар бу ўйинга ўзларини баҳш қила олишди. Ҳечқиси йўқ. Кубок варақларини ёпамиз ва чемпионатга эътиборни қаратамиз. 

- Мавсум бошидан буён жамоангизда гол урадиган футболчи топилмаяпти. Бундай муаммони қай тариқа бартараф қилмоқчисиз? Шундай футболчи жалб қилса бўлармиди?

- Ҳаммаси босқичма-босқич бўлади. Биз вазиятлар ярата оляпмиз. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради деб ўйлайман. Тўғри, вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Агар хотиржам таҳлил қилсак, Франеда, Музаффарда имкониятлар юзага келди. Агарда голга тортадиган вазиятлар яратмаётганимизда бошқа гап эди. Биринчи даврада бу борада камчиликларимиз кўзга ташланганди. Биз учун кейинги қадам реализация ҳисобланади. Мураббийлар штаби бу борада иш олиб боришади. 

Ўйинда асосий эътиборни илк дақиқаларга қаратдик. Агарда айрим вазиятларда совуққонроқ бўлганимизда эди, вазиятни ҳал қилиб кетардик. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида ҳам гол уриш имкони пайдо бўлганди. Йигитлардан миннатдораман. 

- Асадбек Раҳимжоновнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- У ўз ёшига кўра иқтидорли футболчи. Нафақат Асад, Амир Тўрақулов, Азизбек Тўлқинбековларни ҳам айтиб ўтишим мумкин. Асадбек Раҳимжонов универсал футболчи, у сўнгги ҳимоячи, таня зонасида ҳам ўйнай олади. "Андижон" билан ўйинда Рашо жароҳат олди ва сафдан чиқди.  

- Ротациялар айнан кубок учрашуви бўлгани учун амалга оширилдими ёки бошқа сабабми?

- Кубокда юришимизни давом эттиришни жуда истагандик. Ўзбекистон кубоги обрўли мусобақа. "Андижон" билан ўйиндан сўнг "Пахтакор"га қараганда бизда бир кун кам дам олиш имкони бўлди. Бу борада олтин ўрталикни топишга уриниб кўрдик. Жамоамизда рақобат кучайди. Асосий ёки захира ўйинчиси деган гап йўқ. Олдинда Наманганда қийин ўйин кутиб турибди. 

- Элдор Шомуродов ҳақида фикрингиз қизиқ. Унинг учун қайси вариант қулайроқ? МЛС ёки Италия?

- Шахсан мен Элдор Шомуродовнинг мухлисиман. У Италияга келганида хурсанд бўлганман. "Женоа"да ўйнашни бошлади. Ўзаро танишдик, омад тиладим. У Италияда фаолиятини давом эттирганида янада яхшироқ бўларди. Энди бу унинг танлови ҳисобланади. Ҳар бир футболчи қарорни ўзи қабул қилади. Элдорга фақат омад тилайман. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика