Latest news

19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   0 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  10 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  18 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  19 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..." News

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоанинг бугунги машғулотида Элдор Шомуродов иштирок этди.

Ўтган мавсумни "Рома" ва "Специя" сафида ўтказган ҳужумчи кейинги режалари ва олдиндаги баҳс ҳақида фикрларини билдирди. Маълумот учун, ҳужумчи "Специя" - "Верона" учрашуви сабаб Ўмонга қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. 

"Кайфиятлар яхши, ҳаммаси жойида. Терма жамоамиз мусобақани яхши бошлади. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни олиб бормоқдамиз",- дейди Элдор Шомуродов

- "Специя"дан кейинги режаларингиз қандай? Йўналишингизни ўзгартирасизми? Манзил қаер Осиё ёки Европа?

- Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин, барча таътилга чиққан. Таътилдан сўнг "Рома"га қайтаман. Клуб билан шартномам бор. 

- "Рома"га қачон қайтасиз?

- Ҳали аниқ эмас. Июль ойининг 10 саналарига бўлса керак. 

- "Рома"да ярим мавсум камроқ, "Специя"да эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Қайси бири фойдалироқ бўлди?

- Иккисининг ҳам ўз ўрни бор. "Рома"даги машғулотларда олиб қараганда, дунёдаги энг кучли футболчилар билан шуғулланиб тажриба оласиз. Лекин футболчига барибир ўйин амалиёти керак. "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, деб ўйлайман. 

- Ҳозирги кунда ўз устингизда қанчалик ишламоқдасиз ва яна нималарни ўзингизга қабул қилишингиз керак?

- Футболчи нимагадир эришдим ва мен футболни юз фоиз тушунаман, деб ўйласа футболни тугатса ҳам бўлаверади. Менда ундай фикр йўқ. Ҳозир вазифам фақат ўз ишимни қилиш, ўрганиш, ўсишдан иборат. Қолганини худо хоҳласа келажакда кўрамиз. 

- Ўмон билан ўйинда Ўзбекистон анча вақтдан сўнг Элдор Шомуродовсиз ўйнади. Ўйинни кўрган бўлсангиз бу жараёнга фикрингизни айта оласизми?

- Ўзбекистон ажойиб ўйин ўтказди, бу ҳисобда ҳам акс этди. Терма жамоада чиройли ўйин кўрсатиб ғалабага эришиш энг катта ниятимиз. Машғулотларда қатнашаётган ёшларга келсак, албатта уларга қўлдан келганча ўргатиб қўллаб-қувватлаймиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика