Latest news

16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  3 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  30 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  1 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  2 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  11 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  11 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0

Элдор Шомуродов - Қозоғистон, "Торино", "Чорсу" ва ўғли ҳақида News

Элдор Шомуродов - Қозоғистон, "Торино", "Чорсу" ва ўғли ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Қозоғистон билан ўйиндан олдинги расмий машғулот арафасида championat.asia сайтига интервью берди.


- Терма жамоа ихтиёрига етиб келдингиз. Дастлабки таассуротлар...
- Эрта тонгда Тошкентга етиб келдим. Доим терма жамоага келиш ёқимли. Ўйинларга тайёрмиз.

- Бугунги матбуот анжуманида Сречко Катанец Шомуродов Тошкентга кеч келган бўлса ҳам, барибир асосий таркибда тушади сабаби "Рома"нинг охирги ўйинидан майдонга тушмади. У ҳозир бошқалардан кўра яхшироқ ҳолатда деди. Ростан ҳам шундайми? Ёки йўл чарчоғи борми?

- Йўл чарчоғи деярли йўқ. Сабаби Италиядан учиб келишга ўрганиб қолдим.



- Худди "Чорсу"га бориб келгандек бўлиб қолдими?
- (кулади) Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эртага майдонга тушишга тайёрман.

- Январь ойида "Торино"га ўтишингиз ҳақида хабарлар чиқди...
- Ҳозир клуб ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Сабаби терма жамоа сафидаман.

- Қозоғистон ва Россия билан ўйинлардан нима кутяпсиз?
- Кимга қарши ўйнашдан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз. Мураббийнинг тактик ишланмаларини ўйинларга татбиқ этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўғлингиз Мустафо ҳам катта бўлса футболчи бўлади деб ўйлайсизми?

- Ҳали анча ёш, сал катта бўлса ўзидан сўраймиз. Лекин қизиқиши бор.


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика