Latest news

20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  4 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  1

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун) News

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун)

Элдор Шомуродов 2020 йилдан буён Италияда.

Дастлаб, “Женоа”да, кейин Римда, ўтган мавсум “Специя”да. Афтидан, сурхондарёлик футболчининг “этиксимон” мамлакатдаги эндиги “бекати” “Кальяри” бўлади. Ҳар қалай, бу ҳақда Элдор ёки унга алоқадор шахслар очиқ айтмаган бўлса-да, хориж инсайдерлари аллақачон бу ҳақда хабар бериб бўлди. 

Хусусан, таниқли инсайдер Никола Скира Шомуродов фаолиятини “Кальяри”да давом эттиришини маълум қилди. Унга кўра, томонлар ўзаро келишиб олишган. “Кальяри” Элдорни сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Футболчи билан шартнома 2027 (1+3) йилга қадар амал қилади. 

Хўш, ўзи “Кальяри” қандай жамоа? Клуб жойлашган шаҳар-чи? 

Эҳтимол, Элдор YouTube’дан ушбу шаҳар тўғрисидаги видеоларни кўраётгандир, биз ҳам ўқувчиларни шу ҳақда таништиришга аҳд қилдик. 

Сардиния ороли ёки бўлмаса вилоятида жойлашган ушбу ҳудуднинг аҳолиси 155 мингдан ортиқ. Ҳудиди 85,01 км кв дан ортиқ бўлган ҳудудда яшовчи аҳолининг катта қисмини италянлар ва сардинияликлар ташкил қилади. 30 октябрь – шаҳар куни деб белгиланган. 

“Кальяри” футбол жамоаси ҳақида гапирганда, унинг ташкил этилганига 103 йил бўлганини айтиш жоиз. 1920 йилда ташкил қилинган клуб кўп йиллар “А” ва “Б” Сериясида ўйнаган. Янги мавсумдан бошлаб клуб “А” Серияда иштирок этади. 

Ўз вақтида “Лестер эртаги”ни яратган мураббий Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва айнан у ўтган мавсум жамоани “Б” сериядан олиб чиқа билди. 

Клуб стадиони бўлган “Сардиния арена” ўз бағрига 23 486 нафар мухлисни сиғдира олади. 

Жамоа “А” Серияда илк бор 1964 йилда ўйнаган ва ўша мавсумдаёқ 7-ўринни эгаллаган. 1993-94 йилги мавсумда “Кальяри” УЕФА Кубоги финалига чиққан. Чорак финалда Туриннинг “Ювентус”ини мағлуб этган жамоа якунда Миланнинг “Интер”ига мағлуб бўлган.

Клубда бугунга қадар Оскар Табарес (1994—1995, 1999), Массимилиано Аллегри (2008—2010), Жанфранко Зола (2014—2015) каби машҳур мураббийлар фаолият олиб борган. 

Умуман олганда жамоанинг ижобий натижалари қуйидагича:

“А” Серия доирасида:

1969/70 йилги мавсум – чемпион

1968/69 йилги мавсум – кумуш медал

“Б” Серия доирасида:

2015/16 йилги мавсум – чемпион

Италия кубоги доирасида:

1968/69 – финалчи

Элдор Шомуродов қачон, қандай шартлар асосида клубда фаолиятини бошлаши ҳозирча расман аниқ эмас. Ўзбекистонлик футболчининг ушбу клубдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

С. О

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика