Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  57 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим" News

Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидаги навбатдаги йиғинни бошлаб юборди.

Терма жамоамизнинг бугунги машғулотларида ҳужумчимиз Элдор Шомуродов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан бошлаб навбатдаги йиғинларга киришди. Олдиндаги учрашувлар ҳақидаги фикрингиз.....

- Йиғинни бошладик. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Кўпчилик футболчилар ўз клубларидаги мавсумни якунлаб олишди. Таътилга чиқишдан аввал сўнги иккита учрашувимиз бизни кутиб турибди. Муддатдан аввал кейинги босқичига чиқиб олганимизга қарамай, биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Икки учрашувда ижобий натижа қайд этиш учун боримизни берамиз.

- Европада футбол мавсуми якунланди. Элдор Шомуродов янги мавсумда қайси клубда тўп тепади?

- Шартномамга кўра "Рома" жамоасига қайтдим. Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас ва кейинги режалар ҳақида ҳеч нима дея олмайман.

- Олимпиадага борасизми?

- Чақиришса, бораман (кулади).

- Демак, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш истагингиз бор...

- Клубимдан жавоб олишим керак. "Рома" розилиик бериши керак. Мен учун ватан шаънини ҳимоя қилиш ҳар доим шараф.

- Бўлажак рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз... Туркманистон терма жамоаси деярли икки ҳафтадан бери Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Эрон эса қандай жамоа эканлигини жуда яхши биламиз...

- Туркманистонга очко керак. Улар бор кучини ишга солади. Ўз ўйимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Эронга қарши ўзига ҳос дерби бўлади ва ушбу ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

- Эронга қарши кечган Тошкентдаги сўнги учрашувни жуда яхши эслаймиз. Қизиқарли кечган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша учрашувда мухлисларимиз стадионни тўлдиришган ва ўз уйимиздаги деворлар бизга яхшигина ёрдам берган эди. Теҳрондаги "Озодий" стадионининг босими бизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- "Озодий" стадионида бир маротаба ўйнаганман, аммо ҳозирги кунда барчаси ўзгарган. Энг муҳими, ижобий натижа қайд этиш. Қолган факторларга эътибор бермаймиз.



Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика