Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  0 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади? News

Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?

"90minutuz" подкастининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бўлди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев тажрибали ҳужумчидан Европадан Евросиёга кўчиб ўтишига нима сабаб бўлгани билан қизиқди.

"Тўғрисини айтсам, аввало, 30 ёшга кирганимни таъкидлаб ўтишим жоиз. Энди фақат футбол эмас, фаолиятим якуни ва молиявий томонни инобатга олишим керак. 

БАА ва Қатардан аниқ таклифлар бор эди. Мени ўйлантирган нарса олдимиздаги Жаҳон чемпионати бўлди. Ўйлашимча, айнан Туркия чемпионати ўртамиёна даражада. БААдан кучлироқ, Италиядан сал орқада. 

Бундан ташқари, "Истанбул Башакшеҳир" Конференциялар Лигасида қатнашишини инобатга олдим. Туркиянинг каттароқ жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди, бироқ "Истанбул Башакшеҳир" ёш клуб эканлиги ва инфраструктурасидан келиб чиқиб шу жамоани танладим. Бу ерда бошқа жамоаларга қараганда босим камроқ ва менда аниқ етарлича ўйин амалиёти бўлади. Худо хоҳласа, жароҳатларсиз ўйнаб турсак, бу Жаҳон чемпионати учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳар тарафлама қулай келишувга эришдик", – деди Шомуродов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика