Элдор Шомуродов: "Моуринью билан муносабатим бошидагидек эмас, лекин..."
		
		22 mar 2022 18:40
        News	
	 
				 
				Элдор Шомуродов: "Моуринью билан муносабатим бошидагидек эмас, лекин..."
- Миллий терма жамоа йиғинига келдингиз. Кайфиятингиз қандай?
- Миллий терма жамоага келганимда доим кайфиятим аъло бўлган.
- "Рома"даги ишларингиздан кўнглингиз унчалик тўлмаётган бўлсангиз керак.
- Албатта кўпроқ ўйнашни хоҳлайман.
- Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Билмадим, балки ўзимни яхши томонлама кўрсата олмаётгандирман. Буни вақт кўрсатади.
- Намангандаги халқаро мусобақа ҳақида нима дея оласиз?
- Ушбу мусобақа водийлик мухлислар учун ўзига хос байрам бўлади. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
- Моуринью билан муносабатлар ёмонлашмадими?
- Йўқ, барчаси жойида. Тўғри бошидагидек эмаску, лекин яхши.
- Режангизда кейинги мавсум ҳам "Рома"да  қолиш нияти борми?
- Клуб билан амалдаги шартномам бор. Агар ўйнайдиган бўлсам қолишни хоҳлайман, лекин кўп вақт захирада ўтириш ниятим ҳам йўқ.
- Абрахамнинг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Унинг кетиши сизнинг қолишингизни кафолатлайдими?
- Йўқ, унинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман.
- Олдин "Ростов"да ўйнаган вақтингизда клубда гол ура олмасди, терма жамоага бориб голлар уриб яхши кайфиятда клубга келарди дейишарди. Намангандаги турнирда ҳам шундай бўлиши мумкинми?
- Албатта бўлиши мумкин. Ҳужумчи биринчи навбатда гол урса ўзига бўлган ишонч ошади. Шунинг учун "Navruz Cup" мусобақасида ҳам кўп гол уришни хоҳлайман.
- Наманганлик мухлисларга нималар деган бўлардингиз?
- Водийлик барча мухлисларга стадионга келиб бизни қўллаб туришларини сўрайман. Биз эса чиройли ўйин билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments