Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"
19 nov 2025 00:43
News
Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ФИФА кунларида Миср ва Эронга қарши ўртоқлик турнирида майдонга тушди.
Турнир финалида эса форслар таслим этилди. Ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фикрларини билдирди.
"Ўтган учрашувларга қараганда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда анча вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда эса 10 киши бўлиб ҳам яхши ҳимояландик",- дейди Элдор Шомуродов.
- Қирғизистонга қарши пенальтидан кейин Туркияда анча ишончли тепдингиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Пенальтиларни қанча машқ қилдингиз?
- Ўшандан кейин машқ қилишга тўғри келяпти. Тепиш услубимни ўзгартирдим.
- Фабио Каннаваро билан 2 та йиғин ўтказдик. Жамоада бўлган ўзгаришларни сезяпсизми?
- Албатта, Каннаваро биздан кўпроқ агрессивроқ ва олдинга ўйнашни талаб қиляпти. Ўйин темпида ҳам, тактик, ўйин услуби томонлама ҳам янгиликлар киритяпти.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
18:59
Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади 6
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments
Элдор ўртадагиларга айт орқага камроқ оширсин,кечаги ўйинда хаддан зиёд бўлди.
Четлатиш ҳам шундай келиб чиқди