Latest news

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  28 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Элдор Шомуродов: "Жамоамга фойда келтираётганимдан мамнунман" News

Элдор Шомуродов: "Жамоамга фойда келтираётганимдан мамнунман"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Қизилқум"га қарши ўйинда иккита гол киритиб жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

"Бунёдкор"нинг ёш истеъдодли ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Қизилқум" билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг сайтимизга қисқача интервью берди.


"Учрашув биз учун қийин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Уч очкони қўлга киритганимиздан барчамиз хурсандмиз. Голларим? Аввало жамоага фойда келтираётганимдан мамнунман. Мен учун муҳими гол уришим эмас, балки жамоамнинг муваффақияти. "Бунёдкор" жамоаси ҳужум чизиғида рақобат жуда кучли. Агарда сал бўшашсам, унда асосий таркибдаги жойимни йўқотиб қўйишим мумкин. Ўзимни жойимни мустаҳкамлаш учун бор кучимни ишга соламан. "Бунёдкор" имкон қадар юқори ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қилади. Муҳими, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини қўлга киритиш. Кейинги беллашув "Пахтакор" билан бўлади. Ўзбекистон кубоги мусобақаси ҳам биз учун муҳим саналади. Ушбу турнирда бош совринни ютиш вазифаси олдимизга қўйилган. Шу боисдан "Пахтакор" билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дея ўз фикрларини билдирди Элдор Шомуродов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика