Latest news

07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  28 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6

Элдор Шомуродов: "Ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман" News

Элдор Шомуродов: "Ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман"

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқчи доирасида 12 ноябрь куни КХДРга ва 17 ноябрда Яманга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.


“Энг аввало, миллий терма жамоага чақирув олганимдан хурсанд эканлигимни билдириб кетмоқчиман”, — дея сўз бошлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги энг ёш футболчилардан бири.

“Олдимизда турган Шимолий Корея ва Яман терма жамоаларига қарши икки ўйинга тайёргарлик жараёнини ҳам бошлаб юбордик. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Бўлажак ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз деган умиддаман”, — дейди Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида фаолият олиб бораётган истеъдодли ҳужумчи.

КХДР терма жамоасини ўрганиш борасида тўхталар экан, миллий терма жамоа сафида икки бора майдонга тушишга улгурган 20 ёшли ҳужумчи шундай деди: “Албатта, рақибнинг ҳар бир футболчиси ҳақида имкон қадар бизга маълумот бериляпти. Улар иштирокидаги ўйинлар видеоларини ҳам кўриб чиқяпмиз. Айтишим мумкинки, уларда жамоавий ўйин жуда яхши йўлга қўйилган. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика танлашларига ва оқибатда биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонаман”.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика