Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз" News

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги машғулотдан аввал интервью берди.

Элдор, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
"Осон бўлмаслигини билардик. Муҳим 3 очко эди. Улар ҳам ҳаракат қилди, майдонни ҳам алиштиришди, очко учун умуман қўлидан келганини қилиб кўрди. Учрашувдан аввал болалар билан гаплашдик. Жиддий муносабатда бўлмасак, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин терманинг ҳар бир аъзоси ўйинга жуда яхши муносабатда бўлди. Ўйлашимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва қатор вазиятлар яратиб, нисбатан осон ғалабани қўлга киритдик.

Терма жамоага қайтдингиз ва дарҳол гол урдингиз. Жароҳатдан кейинги ҳолатингиз ва термадаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз...
Жамоадаги ички муҳит — ажойиб. Жамоанинг асосий қисми уч йилдан бери биргамиз. Қийин вақтлар бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ.


Бироз аввал Катанец Словенияга учиб кетгани ҳақида хабар чиқди. Футболчилар мураббий учун ҳам ҳаракат қиладими?
Албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Бу вазиятда мураббийнинг соғлиғи биринчи ўринда деб ҳисоблаймиз. Ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Мураббийнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Италиядан тўғри Хитойга йўл олдингизми ёки Ўзбекистонга орқали учдингизми? Кейин қисқа вақт ичида яна Ўзбекистонга қайтиш... Йўл чарчатиб қўймайдими?
Италиядан тўғридан-тўғри рейс орқали Хитойга учдим. Йўл қийинчилиги бўлади, албатта. Аммо бу ишимизнинг бир қисми. Терма жамоа учун ҳаракат қиламиз. Шароитлар яратилган, ҳаммаси жойида. Тикланиб олиш учун озроқ вақтимиз бор. Бу борада қийинчиликлар муаммо эмас.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика