Latest news

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  0 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  7 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

Элдор Шомуродов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз" News

Элдор Шомуродов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз"

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қуръа натижалари хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Гуруҳимиздан ўрин олган терма жамоалар орасида кучсизлари йўқ, деб ўйлайман. Ҳамма ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади. Барча ўз мамлакати шаъни учун ўйнайди. Бу эса ўйинлар осон ўтмаслигини англатади. Лекин барчаси ўзимизга боғлиқ, деб ҳисоблайман. Чунки агар ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик олиб борсак ва майдонга ҳар гал яхши руҳий тайёргарлик билан тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб этишга кучимиз етади, деб ўйлайман. Насиб этса, ушбу саралаш босқичи якунида гуруҳда 1-ўринни олишга ҳаракат қиламиз, - деди маҳоратли ҳужумчи.


Rating: +111   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика