Latest news

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  0 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  5 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Элдор Шомуродов битта ўйин учун қанча мукофот пули олади? News

Элдор Шомуродов битта ўйин учун қанча мукофот пули олади?

Россиянинг "Бизнес Онлайн" нашри Россия Премьер-лигасида тўп тепадиган футболчиларнинг мукофот пули ҳақида маълумот эълон қилди.

Унга кўра, ғалаба учун энг кўп мукофот пули берадиган клуб - "Зенит" экан. Санкт-Петербург клуби футболчилари ҳар бир ғалаба учун 9 минг евро (92 664 000 сўм) тўлайди. Қайдномага киритилиб, аммо майдонга тушмаган футболчи эса 4,5 минг евро (46 332 000 сўм) ишлаб олади. Бошқа ҳеч қайси клуб захирадаги футболчига мукофот пули ажратмайди. Кучли ва ашаддий рақибларга қарши баҳсларда мукофот пули икки баравар оширилар экан.


"Спартак"да эса бироз камроқ тўлашади. Ғалаба учун 5 минг евро (51 480 000 сўм). Мавсум охирида клуб кучли учликка кирса, йигитларни яхшигина даромад кутиб турган бўлади. Масалан, "қизил-оқлар" Россия чемпионига айланишса, мукофот пулининг 20 баравари миқдорида (100 минг евро= 1 029 000 000 сўм) футболчилар ҳисобига пул ўтказиб берилади. Кумуш учун 75 минг (772 200 000 сўм), бронзага эса 50 минг евро (514 800 000 сўм) тўланади.


Ҳамюртимиз тўп тепадиган "Ростов"да ғалаба учун мукофот пули 500 минг рубль (деярли 7 минг евро=70 000 000 сўм)ни ташкил қилар экан. Топ клубга қарши дуранг учун футболчилар ҳисобига 250 минг рубль (35 000 000 сўм)дан пул ўтказиб беришади.


Россия Премьер-лигаси клублари ғалаба учун бир футболчига тўлайдиган маблағ (минг рубль)


Хави Грасия даврида "Рубин" футболчилари жуда катта мукофот пули олишган экан. Маълумотларга кўра, тўланадиган маблағ уч турга бўлинган:


- "Олтин" - "Зенит", ЦСКА, "Спартак", "Локомотив", "Краснодар" ёки "Ростов" устидан қозонилган ғалаба учун ҳар бир футболчига 20 минг доллардан тўланган.


- "Кумуш" - "Ахмат", "Урал", "Амкар" ва "Крилья Советов" мағлуб этилса 15 минг доллар, дуранг учун 7,5 минг доллар ўйинчилар ҳисобига ўтказиб берилган.


- "Бронза" - "Уфа", "Анжи", "Оренбург", "Томь", "Арсенал" таслим этилса, 10 минг, дуранг учун 5 минг доллар тўланган.


"Краснодар", ЦСКА ва "Динамо" ҳам мукофот пули беришади, фақат мавсум охирида


РПЛда мавсум охирида қўлга киритилган ўрин учун пул берадиган клублар сони ошиб бормоқда. 

"Краснодар" Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритса, ҳар бир футболчи ҳисобига 1,5 млн. рублдан ўтказиб берилади. Мукофот пули кам дейсизми? "Краснодар" раҳбарлари мукофот пулидан кўра, катта маош тўлашни маъқул кўришади.


ЦСКА фақат кучли учликка кирганда футболчиларга мукофот пули беради. Аммо ҳозирча тўлов борасида муаммолар бор: 2015/16 мавсумдаги чемпионлик учун ҳали ҳам тўлов бўлмаган, баъзи футболчилар хатто фаолиятини якунлашга улгуришди.


"Динамо"нинг тизими ўзгача. Еврокубокларнинг биридан жой олиш учун футболчилар оладиган йиллик маошнинг ярми тўлаб берилади.

Rating: +74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика