Latest news

07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6

Элдор Сакаев: «Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз» News

Элдор Сакаев: «Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз»

ПРО-Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Элдор Сакаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - Биз бу ўйинга яхши тайёрлангандик. Учрашувда режаларимизни амалга ошира олдик. Андижонлик мухлисларни эса алоҳида айтишни истардим. Чунки уларнинг олқишлаб туриши бизга катта мадад берди. Футболчиларимиз ҳам бунга яраша майдонда катта иштиёқ билан ўйнадилар. Йигитлар ғалаба учун бор кучлари билан охиригача курашишди. Учрашув учун олдиндан ишлаб чиққан режаларимизни футболчиларимиз муваффақиятли тарзда бажара олишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шу ўринда ўйинчиларимизга ҳам жонбозлик кўрсатишгани учун раҳмат. Биз бу ғалаба орқали Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз. Ҳар доим ишқибозларимизни мана шундай ғалабалар билан хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. 

Албатта, “Машъал” ҳам яхши жамоа. Улар ўтган йили олий лигада 7-ўринни эгаллашган. Рақиб жиддий бўлишига қарамай, шогирдларим бутун эътиборини ғалаба қозонишга қаратишди ва бунинг учун меҳнат қилдилар. Кўрсатмаларимизни тўғри йўналишда бажара олишгани учун ҳам ғалаба қозона олдик.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика