Latest news

08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  0 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  1 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди" News

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Шўртан" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Мойлиев иштирок этди.

— Шундай шиддатли ўйин бўлишини билгандик. ОКМКнинг "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинларини кузатиб чиққандик. Бу жамоада ёш ва яхши ижрочилар борлигини билардик. Иложи борича якка курашларда ютқамаслик бўйича кўрсатма бергандик. Йигитларга раҳмат, кўрсатмамизни яхши бажаришди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, иккинчи бўлимда эса доим бўлгани каби ОКМК ўйинга қўшди. Устунлик рақибда, аммо омад биз томонда бўлди.


— Ўйиндан олдин мусобақа пешқадамига қарши кўрсатма қандай бўлганди?

— Қарши ҳужумларда ўз омадимизни синаб кўриш учун тайёргарлик кўргандик. "Машъал" ва "Насаф"га қарши ўртоқлик ўйинларида бунга тайёргарлик кўргандик. Аммо, ушбу ўйинда қарши ҳужумни якунлайдиган ҳужумчилар етишмади.

— Анвар Бердиев кетганидан сўнг ижобий натижаларга, масалан илк ғалаба ва бугун сафардаги қийин учрашувда дурангга эришилди. Сиз билан янги шартнома имзоландими ёки йил бошидаги битим бўйича ишлаяпсизми?

— Йил бошидаги шартнома бўйича ишлаяпмиз.

— Илк давра ниҳоясига етмоқда, танаффусда жамоа кучайтириладими? Сабаби ушбу ўйинчилар билан чемпионатда қолиш қийин масала.

— Йўқ, бизда яхши ижрочилар бор. Ҳужумда оқсаётганимиз сабаб ўша позицияга ўйинчи оламиз. Суперлигада қолишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика