Latest news

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  18 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди" News

Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугунги учрашувда режа бўйича қарши ҳужумлардан фойдаланмоқчи эдик. Биринчи бўлимда буни удалаладик. Яхши ҳимояландик. Вазиятлар ҳам бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Бурчак тўпидан кейин гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса озроқ диққат-эътиборни йўқотдик. Таянч ярим ҳимоячиларимиз ўтказиб юборилган голда ёрдамга келиши керак эди, лекин диққатни йўқотиб қўйдик. Иккинчи гол ўз хатоимиз туфайли юз берди. "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

- Жамоангизда тажрибали футболчилар бор, лекин уларни кам майдонга туширяпсиз.

- Жасур Ҳакимов ҳозирча индивидуал машғулот олиб боряпти. Нуриддин Ҳасанов ҳам энди жароҳатдан соғайиб ундан фойдаланишни бошладик. Кейинги учрашувларда ҳам фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Анвар Бердиев жамоадан кетгач, қайси чизиқларни ўзгартирдингиз?

- Асосан марказий ярим ҳимоячилар ва ҳужумчиларни таклиф қилдик. Бир-икки нафар легионер олмоқчи эдик ўхшамай қолди. Тўғриси, ўзимиз кўзлаган футболчиларни чақира олмадик. Ёшлар билан нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз.

- "Шўртан" биринчи давра охирларида яхши эди, бироқ иккинчи давра бошлангач яна омад юз ўгира бошлади. Агар эртага "Бухоро" ғалаба қозонадиган бўлса, 7 очкога илгарилаб кетади.

- Иккинчи даврага тайёргарликни кўп янги футболчилар билан бошладик ва жамоага бирданига киришиб кетиш осон бўлмаяпти. Ўз майдонимизда яхши ўйнаб фақат қарши ҳужумлар туфайли гол ўтказиб юборяпмиз. Уйда "Хоразм" ва "Қўқон-1912" билан 6 очколи ўйинларда яхши ўйнай олмадик.

- "Шўртан" шу пайтгача 35та гол ўтказди.

- Буни яққол дарвозабон ёки ҳимоячилар хатоси демайман. Замонавий футболда жамоавий ҳимояланиш керак. Ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар ортга қайтиб ёрдам бермаса гол ўтказмасдан ўйнаш жуда қийин бўлади. Бунда барчамизнинг хатоимиз бор.

- "Шўртан"нинг Суперлигада қолиш имконияти борми? 

- Ҳали имконият йўқотилгани йўқ. Нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам қийин бўлади. Биз эса охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика